Асосий мавзулар
17 январ 2024

Боласини сотмоқчи бўлган ўзбекни жалабликка мажбурлашди

Истанбулнинг Эсенюрт туманида фоҳишаликка мажбурланган ва ҳомиладор бўлганидан кейин фарзанди сотилишини билиб, дори ичиб ҳомиласини туширган ўзбекистонлик аёл калтакланди. 

Режалари амалга ошмагани учун жаҳллари чиққан одам тужжорлари аёлни калтаклаганлар.

Ҳужумчилар ўша лаҳзаларни мобил телефонлари билан ёзиб олишган. 

Эсенюртда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёлнинг исми Мухлисахон Каримовадир. 

Тасвирларни олган Каримова полицияга бориб, ариза билан мурожаат қилган. Фарзанди ҳомиласини ҳожатхонага ташлагани аниқланган Каримова ҳибсга олинган, қолган 2 гумонланувчини қўлга олиш ишлари давом этмоқда.

Воқеа ўтган куни Эсенюртда содир бўлган. Ўзбекистонлик Мухлисахон Каримова полицияга бориб, Юнус Эмре Д. билан яна бир шахс уни фоҳишаликка мажбурлаб, паспортини тортиб олганини айтиб,  ариза билан мурожаат қилган. 

Каримова далил сифатида Юнус Эмре Д. томонидан калтаклангани ва хабар алмашиш платформасида тарқатилган тасвирини тақдим этган. 

Полиция Каримованинг дори ичиб аборт қилгани ва болани Авжилар минтақасидаги меҳмонхонада ҳожатхонага ташлаганини аниқлаган. 

Гумондор Юнус Эмре Д. ва унинг ёнидаги шахсни ушлаш учун иш бошланган.

Маълум бўлишича, Каримова Ўзбекистонда фарзандли бўлишни истаган Сонер исмли йигит билан танишганини айтган. Сонернинг “кел, мендан фарзандли бўл, эвазига сенга уй бераман” деган ваъдасига ишонган Мухлисахон Туркияга келганини айтган . 

Аёл Туркияга келганидан кейин Сонердан ҳомиладор бўлиб, улар бир муддат бир уйда қолишган. Бироқ Сонернинг тазйиқларига чидай олмай Мухлисахон Каримова уйдан қочган. У дастлаб Фотиҳда иш топиб ишлай бошлаган. У ерда бирга ишлаган аёлдан фарзандини сотишда ёрдам беришни сўраган. Аёл ёрдам бермаслигини тушунган Мухлисахон ишини ташлаган ва Эсенюрт туманига бориб, у ерда Юнус Эмре Д. билан танишган.

Юнус Эмре Д. ва унинг шериги Мухлисахондан паспортини тортиб олиб,  ўзини фоҳишаликка мажбурлаганлар. Улар Каримова қорнидаги болани ҳам сотишларини айтганлар. 

Хуллас, бола туғиб, уйли бўламан дея орзу қилган ўзбекистонлик Мухлисахон қамоқда, уни фоҳишаликка мажбурлаганлар эса қидирилмоқда.

Тағин ўқинг
26 август 2022
Гитлер тарафида турганлар нега осилди?Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас. МС: Туз оға бугунги кун ҳам эртанг учун тарих. ...
19 декабр 2023
Ўзбекистонда қама-қамалар давом этмоқда. Айни пайтда Тошкентнинг Бекобод тумани ҳокими ва Наманган вилояти замҳокимлари, шунингдек Фарғона вилояти солиқ идораси ...
17 май 2017
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳри ва туманида 15 май куни юзлаб беморлар заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган. Озодлик радиоси маълумотига ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ҳайрон қолгандим.Улар шунча пулни ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...