Асосий мавзулар
14 феврал 2024

Аброр Мухтор Алий тергов билан фаол ҳамкорлик қилмоқда

Тергов жараёнидан хабардор инсайдерларнинг айтишича, диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) тергов олди суриштирувида терговчилар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда зиддиятли чиқишлари ва оғзи бузуқлиги билан танилган диний блогер Аброр Мухтор Алий ва унинг шериги бундан бир ҳафта муқаддам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани суди қарори билан 15 суткага қамалган эди.

Блогер Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195 (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) моддаларида ифода қилинган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилган.

Элтуз манбасининг айтишича, Аброр Мухтор Алийнинг терговчилар билан суҳбатда “жиноят олами” вакиллари ҳақида шунчалар батафсил ва саҳиҳ кўрсатмалар бераётган эканки, терговчилар маълумотлар оқимини қоғозга туширишга ҳам улгиришмаётган экан.

Шунингдек, терговчилар ҳозирда ютубда Аброр Мухтор Алий чиқишларига энг кўп изоҳ ёзган, унинг содиқ муридлари тўлиқ рўйхатини ҳам шакллантирибди. 

АОКА ҳузуридаги мониторинг маркази Аброр Мухтор Алийга энг кўп изоҳ ёзган никлар ортидаги реал шахсларнинг исм ва фамилияларини аниқлаб, уларни таржимаи ҳоллари билан бирга терговга тақдим этган.

“Сўз минглаган шахслар ҳақида бораяпти,” – деди тергов жараёнидан хабардор манба. – “Изоҳ ёзганлар мониторинг маркази назоратида олдин ҳам бўлган.”

Улар орасидан давлат идораларида ишлаётган давлат хизматчилари ҳам аниқланиб, уларнинг иши алоҳида юритувга олинган.

“Изоҳ ёзганлар орасида аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этади,” – қўшимча қилди манба. – “Бу аёллар орасидан Туркия, БАА, Ҳиндистон ва бошқа яна қатор давлатларда қизларни фоҳишаликка мажбурлашда гумон қилиниб, қидирувга берилган бир неча шахс ҳам чиқиб келган.”

Элтуз манбаси фаразига кўра, афтидан кўчадаги биродарларимни сотсам, зора чиқариб юборишар, деган умид Аброр Мухтор Алийга тинчлик бермаётганга ўхшайди.

Ютубда жонли ёйин қилиб, унга қарши фикр билдирган, ўзгача фикрда бўлганларни сотиш қанчалар мароқли эди Аброр Абдуазимовга.

Тўй-маракаларда дастурхон тўрида ўтириш, ҳар йил биттадан хотин олиш, ўзбек тадбиркорларини қўрқитиш, товлаш ва талаш қанчалар масрур этарди уни.

Ислом цивилизацияси маркази собиқ ходими, блогер Аброр Абдуазимов ўтган йил февралида блогер Никита Макаренкога туҳмат қилганликда айбланиб, суд қарори билан, 500 долларга яқин жаримага тортилган эди.

Аввалроқ 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва ўтган йил охирида озодликка чиққан блогер Фозилхўжа Орифхўжаев Аброр Мухтор Алий билан тортишувдан сўнг ҳибсга олингани хабар қилинган эди.

Аброр Абдуазимовнинг 2022 йил январида 3 йилга озодлиги чекланган бошқа блогер – Миразиз Бозоров ишига ҳам алоқаси бор.

Ўзбекистонда танқидий чиқишлари учун кўплаб блогер ва журналистлар қамалаётгани ва жаримага тортилаётганига қарамай, YouTube тармоғида 700 мингдан зиёд обуначига эга ва тез-тез провокацион постлар жойлайдиган Аброр Абдуазимов 2023 йил февралига қадар бирор марта судланган эмас.

Биз сув ости кемасимиз, деганди ўзининг чўкмаслигига ишора қилган эди диний блогернинг ўзи.

Аброр Мухтор Алий қамалганидан кўп ўтмай фейсбук юзерларидан бирининг қолдирган изоҳи унинг бу айтганларига жавобдай янгради: “Сув ости кемаси тешилганга ўхшайди”.

Балки Аброр Абдуазимов 15 кундан кейин қўйиб юборилар, балки унга жиноят иши очилар. Буниси Элтузга қоронғу. Элтузга ён бўлгани, тешилган кемани ямаш энди қийин бўлади.

Тағин ўқинг
8 март 2018
1910 йили немис коммунисти Клара Цеткина 8 мартни аёллар куни сифатида нишонлашни таклиф қилди. Яъни бу кун аёллар ва ...
12 май 2023
Кеча Элтуз бош редактори Қудрат Бобожон билан гаплашсам¸ «культур-мултур мавзуларга авом қизиқмайди. просмотри оз бўлади,” деди. Бугун Bolt такси ...
24 октябр 2017
Ижтимоий тармоқлар интернет орқали ахборот етказишнинг энг қулай ва тезкор воситасига айланди. Айрим блогерлар ижтимоий тармоқларда баъзан шу қадар ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ривожланиш вазирлиги мулозими Шерзод ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...