Асосий мавзулар
9 апрел 2024

Соқоллиларга қарши рейд, лифт ва Тошкентнинг дабдала йўллари…

Хатлар келишда этмоқда, муаммолар ечимини тўлиқ таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални моддий қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки шикоят Тошкентдан. Тағин Янги ҳаётнинг абгор холатда қолаётган эски йўллари ҳақида.

«Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз портали!  Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани янги дархон маҳалла аҳолиси номидан мурожаат йўллаяпман. Бизнинг маҳаллада жамоат транспорти юради, йўллар таъмирталаб бўлган на пиёдалар йўлакчаси бор, на енгил машиналар юришига шароит яратилган. Умуман йўллар оғир аҳволда, ёмғирли кунлари кўлмакка айланиб бормоқда.  Илтимос сизлардан шу мурожаат бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани ҳокимлиги мутасаддилар кўриб чиқишини сўраб қолардик.» дея ёзмоқда Элтуз обуначиси.

Мамлакат йўлларининг бугунги аҳволига қараб баҳо берадиган бўлсак, 38 миллионлик аҳоли солиқларини симираётган йўл идораси гигант бир жиғилдонга айланганини англаймиз. Нафақат йўллар барча ижтимоий, маданий ва сиёсий соҳаларда ҳам шу аҳвол.

Кейинги мактуб Қашқадарёдан. Қаршида одамларга бир кунда бир марта бериладиган ичимлик суви, кўчага оқизилмоқда.

«Ассалом алайкум оға! Қарши шаҳри Шоҳбекат МФЙ ҳудудида ҳар куни бериладиган 1 соатлик ичимлик суви хор бўлиб оқмоқда. Мана бир неча кун бўлдики бирор масъул келиб қарамаган. Сув қачонгача оқиб ётади? Буни назоратга оладиган одам борми? Йўлнинг устида шу аҳвол назоратсиз қолса, ички ҳудудлардаги аҳвол қанақа бўлади? Биз сизга ишонамиз Элтуз оға» дея ёзмоқда қаршилик мухлис.

Навбатдаги мурожаат Сурхондарёдан. Сел келадиган ариқлар лой ва чиқиндига тўлиб қолган.

(Видео)

Кейинги шикоят 5 ойдан бери ишламаётган Термиздаги кўп қаватли уй лифти ҳақида.

«Ассалому алайкум Элтуз оға, биз Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Боғишамол» маҳалласи МОВАРО кўп қаватли уйларда, яъни 203-уйда яшаймиз. Мана тахминан 5 ой бўлдики 203-уй 2-йўлакка ўрнатилган лифт ишламайди. Уй қурилганига энди 4 йил бўлди. Лифтни бир яхши ишлаганини ҳам эслолмаймиз. Бир ой ишласа 3 ой бузуқ ҳолатда ётади. Энди умуман ишламай қолди», дея ёзмоқда бузуқ лифтдан азият чекайтган кўпқавали уйларда яшаётган термизликлар.

Ва ниҳоят сўнгги мактуб ҳам Сурҳондарёдан. Шерободлик Илёс Сафаров ютубдаги диний мавзудаги каналга лайк босгани учун сўроқ қилинаётганини иддао қилмоқда.  Унинг сўзларидан тағин маълум бўлишича, январ ойида туманда соқоллилар ва ҳижоблиларга қарши рейд ўтказилган. Аснода уни ҳам сўроқ қилишган, жиноят иши очилиб, жаримага тортилган.

Ва бу ҳозиргача сўнгги мактуб эди. Яна бир бор эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
4 октябр 2015
“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди.
10 март 2022
Берлинда жойлашган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари форуми ташкилоти 2021-йилда марказий давлат томонидан ўрнатилган Мажбурий Меҳнат топилмаганидан сўнг, «Cotton campaign” коалицияси ...
26 май 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз эйфория ҳолатидамиз. Сармастлик тарқайди, ...
29 сентябр 2022
Асрлардан бери сурхонликлар ўз дарду муаммоларини қўшиққа солиб айтишади. Ер¸ сув талаши ва беклар зулми бахшиларнинг юз йиллик репертуаридаги ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...