Асосий мавзулар
14 май 2024

Ифлосланган ариқ, имтиёзсиз педагог ва фермерлар

Анорбанк мижози муаммоси ечилди, имтиёздан марҳум оқ олтинлик фермерлар ғазабда, деновда канализация ахлати ариққа оқизилмоқда, ғузорликлар эса ҳокимнинг лой босган кўчада яшашини талаб қилишмоқда.

Элтузга йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан келган. Хатлар оқими ҳамон давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Хатлар навбатини Анорбанкнинг ўз мижози шикояти юзасидан ёзган расмий муносабатини ўқишдан бошлаймиз.  

“2024-йилнинг 13-май куни Элтуз инстаграм саҳифасида  эълон қилинган пост бўйича АНОРБАНК қуйидагиларни маълум қилади:

•  Мижознинг кредит олиш учун гаровга қўйилган автомобили 13-май куни тақиқдан чиқарилди. Буни тасдиқловчи нотариусдан олинган тегишли ҳужжат банк томонидан ҳавола қилинмоқда.

•  АНОРБАНК’нинг Фарғона офиси раҳбари Зокиржонов Сардорбек мижоз билан кўришиб, айни дамда масала ҳал қилингани ва мижознинг банк ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди. Мижознинг бу ҳақда банкка ёзма тарзда тақдим қилган аризаси ҳам ҳавола қилинмоқда.

Муаммоларнинг ҳал бўлиши банк ходимлари учун ҳам, уларнинг мижозлари учун ҳам қувонарли ҳолдир. Лекин туман ҳокими ғузорликлар талабини бажара оладими. Улар туман ҳокими ва унинг оиласи лой босган кўчада яшаб кўришини талаб қилишмоқда.

«Ассалому алайкум Элтуз оға.

Қуйидаги фотолавҳада Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Амир Темур МФЙ Нуробод кўчасининг ҳозирги аҳволи акс этган.

Бунга сабаб Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар негизида Ғузор туман ҳокими Б.Суюновнинг позитсияси. Яъни ўзи шундоғам асфалт кўрмаган кўча сув қувури ўтказиш учун ковлаб қувур ётқизиб шунчаки кўмиб кетилган.

Бу ерда моллар яшайди деб ўйласа керак ҳоким жаноби олийлари. Кўриб турганингиздек, на машина, на одам, на ҳайвон бу йўллардан юра олади. Бу қувурчилар кирган ҳар бир кўча ортида мана шундай вайронагарчиликлар қолади.

Ислоҳот дегани шу бўлса бизга бунақа ислоҳот керак эмас эски Ўзбекистонимиз яхши эди. Туман ҳокими оила аъзолари билан ушбу кўчага келиб 1 ҳафта яшаб кетишларини талаб қиламиз ёки тез фурсатда кўчамизни асфалтлаб беришларини сўраймиз!» дея талаб қилишмоқда ғузорликлар.

Кейинги мурожаат Сирдарёлик фермерлардан. Улар барча фермерлар бир хил имтиёзга эга бўлишини талаб қилишмоқда.

 “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани  фермерлари  номидан мурожаат  йўлламоқдамиз. Президентимизнинг  2019 йилдаги қарорида ҳар бир фермер  умумий ер майдонининг 10 фоизига  полиз экини экилиши белгиланган. Бизда эса  бу  имтиёздан фақат айрим фермерлар фойдаланяпти. Бош прокуратурадан туман ерларини қайта ўлчовдан ўтказиб, 10 фоизли полизимизни қонуний тартибда  режага киритишини сўраймиз” дейишмоқда имтиёздан маҳрум қилинган сирдарёлик фермерлар.

Навбатдаги мурожаат Сурҳондарёдан. Деновликлар канализация суви ариққа оқизилаётганидан шикоят қилишмоқда.

“Сурхондарё вилояти Денов туманидан мурожаат қиляпмиз.

“Колодес”даги ифлос сув ариққа оқмоқда. Бу ариқдан 8000 га яқин аҳоли фойдаланади. Бадбўй ҳидга чидаб бўлмайди…” дея ёзишмоқда деновликлар.

Фарғоналик Давронов Равшан эса педагоглар учун қонунда белгилангани каби тиббий кўрик бепул бўлишини талаб қилмоқда.

«Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз мухбирлари.

Мен Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яккатут МФЙ Саховат кўчаси 13 уйдан Давронов Равшанман.

Мана 2024 йилнинг май ойи бошланди. Педагог мақоми тўғрисидаги қонунда педагогларни тиббий кўрикдан ўтиши бепул амалга оширилиши белгиланган. Аммо бир йилдан ошди, тиббий кўрикдан педагоглар ўзлари 180 000 сўм тўлаб ўтиб келмоқда. Туман Молия бўлими ушбу йўналиш учун ажратилган пулни нима учун ишлатиши аниқ эмас ва бу ҳолат ҳеч қачон текширилмаган.

Сиздан бизга тиббий кўрикдан ўтишни бепул таъминланиши учун ижтимоий тармоқларда мурожаатимни эълон қилишингизни сўрайман» дея ёзади фарғоналик педагог.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
15 май 2023
«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа «Ислом Каримов ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ вакиллари билан учрашди» ...
18 май 2024
Элтузга йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан келган. Хатлар оқими ҳамон давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босишканални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки видеомурожаат Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳридан. Шаҳар маркази чиқиндизорга айлантирилмоқда. +++ ...
7 апрел 2016
«Халқ сўзи» газетаси яқин ойларда ўтказилиши мўлжалланган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тадбири Олий Мажлис Сенатининг жиддий ...
3 январ 2017
CNN-Turk каналида ëйинланган видеода Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум қилган кимсанинг Истанбул халқаро аэропорти паспорт назорат бўлимидан ўтаëтган пайти ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...