«Ўзсувтаъминот» раисининг cўкинишларга бой мажлиси
«Ўзсувтаъминот» бошқарув раисининг ўринбосари Садиллаев Шоҳрухали Шарофович Тошкент вилоятидаги қурувчи ташкилотлар билан мажлис ўтказмоқда.
Унинг кўп ва хўб қўллаётган «сиаман»,»,“на хй” бирикмаларини сўкиниш эмас, шунчаки танбеҳ маъносида қабул қилса бўладими?
Тилшунос олиманинг айтганидек, “хй”, «онасини сиай» лексик бирликлари фақат жамоат жойда қўллансагина шахснинг шаънини камситувчи, обрўсизлантирувчи сўз ҳисобланадими? Мажлисларда эса ҳақорат мазмунини англатмайдими?
Шоҳрухалининг ўз қўли остидаги мулозимга муносабати ва бу мулозимнинг хўб, деб бош эгиб туришини кўриб, Эркин Воҳидовнинг қуйидаги сатрлари ёдга келади:
Қўрқувнинг кўзи катта,
Юраги кичик бўлур.
Қўрқув зўр келган юртда
Арслонлар кучук бўлур.
Жаҳон ҳуқуқ амалиётида сўкиниш – ҳақорат, безорилик, шахсни обрўсизлантириш деб малакаланади. Лекин ўзбек мулозимида шаън, ғурур ва обрў на қилсин.
Эгилган бошни қилич кесмас. Не дедингиз мавлоно Шоҳрухали?!
Сизгаям бугун қўнғироқ қилиб, видеодаги гаплар учун савол-жавобга тортишса, бошингизни эгиб, жим туринг.