Асосий мавзулар
17 июл 2024

Илон етаклаган Сардор Раҳимхон

«Вақф» хайрия жамоат фондининг хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхон (ҳужжатда Санжар Раҳимов) эҳсон илинжида спектакл уюштиргани хабар қилинмоқда.

Видеолавҳада эҳсон аталган муҳтож хонадонга кириб борган Сардор Раҳимхонни камида 6-7 метр узунликдаги бўғма илон кутиб олади.

Мутахассисларнинг хулоса қилишича, бундай бўғма илонлар табиатан инсон яшайдиган ҳудудга мутлақо яқинлашмайди, табиий равишда бундай илонлар Ўзбекистонда тарқалмаган  – асосан Покистон, Индонезия ва Шри Ланка тўқайларида, чангалзор ўрмонларда яшайди.

Ушбу питон бўғма илони Ўзбекистонда учрайдиган, қизил китобга киритилган йирик илонлар сирасига ҳам кирмайди.

Бошқа томондан қарасак, муxтож оила бағрида беркинган бу илон айнан Сардор Раҳимхон ташрифи давомида, айнан у кириши керак бўлган хона ўртасида ястаниб ётиши ҳам ҳақиқатдан йироқ.

Сардор Раҳимхон «бу уй жуда эски экан, бундай уйлар томида илон бўлади» дейиши биланоқ, биз фақат зоопарк ёки циркда учратадиган йирик экзотик илонга дуч келиши ҳам ғайриоддий тасодиф.

Вақф хайрия жамоат фондидан бу ҳақда жўяли, рост изоҳ олишимиз имконсиз.  Зеро фонд эҳсон кирими қанча экани ва қанча маблағ қаерга сарфланганини ҳеч қачон очиқ далолат қилмаган, кирим-чиқим мониторинги тақдим этмаган.

Эҳсон карталари кимга тегишли бўлишидан қатъий назар тушум, сарф-ҳаражат аниқ кўрсатилиши шарт.

Ушбу молиявий-иқтисодий банк маълумотлари кўрсатилмас экан, Сардор Раҳимхон каби «фаоллар» мана бундай “спектакл шоулар” билан ишонувчан одамларнинг эътиборини тортиб, эҳсон йиғиб, эҳсондан “откат” бериб юрибди дейишга ҳақлимиз.

Элтуз Ўзбекистондаги ҳайрия ишлари ва ҳайрия атрофидаги илонларга оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
24 март 2016
“Адолат” газетаси интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишлаб Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлиб ўтган тадбир ҳақида хабар ...
25 апрел 2016
Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир ...
24 май 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар «Сўнгги қўнғироқ» ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор қилинган тадбирга сафланишаркан. Бу ...
2 январ 2019
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 апрелидан  Вазирлар Маҳкамасининг 847-сонли қарори билан мобил гўшакларини рўйхатга олиш бошланади. Қарорга кўра, рўйхатга киритилмаган телефонларни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...