29 мартда Милош Форманнинг “Какку қуши” бешта Оскар олган эди
1976 йилнинг 29 мартида АҚШ кинокадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди.
Бу Милош Форманнинг “Какку уяси узра парвоз” (One Flew Over the Cuckoo’s Nest) фильми эди.
“Агар у жинни бўлса, сен нимага ярайсан” (If he’s crazy, what does that make you?) деган слоган устига қурилган бу фильм тоталитар тутумни ўзгартирмоқчи бўлган якка исëнчининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмдан парча
Майкл Дуглас продюссерлик қилган бу фильм режиссёри Милаш Форман “Энг яхши режиссура учун”, бош роль ижрочиси Жек Никольсон эса “энг яхши эркак роли” учун Оскар олди.
Шунингдек, Луиза Флетчер “энг яхши аëл» роли учун Оскарга сазовор бўлди.
Кино қамоқ жазосини четлаб ўтиш учун ўзини жинниликка солган Рэндл Патрик МакМерфининг психиатрия клиникасидаги кўргуликларини ҳикоя қилади.
Тоталитар зеҳният соҳибаси шафқатсиз ҳамшира Милдред Рэтчеднинг мутлақ ҳукмронлиги остидаги руҳий хасталар ўзгаришлар умидидан аллақачон воз кечишган.
МакМерфи “жиннихона”даги вазиятни якка ўзи ўзгартириш учун оëққа қалқади. Исëн руҳий хастахона тутқунлари қалбида “ўзгаришлар истаги”ни пайдо қилади.
Eltuz.com