Асосий мавзулар
23 июн 2016

Чет элдан жўнатма пулларини олиш муаммога айланди

Фарғона вилоятининг аксарият банкларида жўнатма пулларини бериш жума кунигача тўхтатилди. Банк ходимлари бунинг сабабини валютанинг тугаб қолгани билан изоҳламоқда.

Шундай операцияни амалга ошириб келаётган “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкларининг Қўқон шаҳар бўлимида одамлар турнақатор навбатда туришибди.

«Турмуш ўртоғим Самара шаҳрида ишлайди, – деди ўз номига келган маблағни олиш учун навбатда турган аёллардан бири, – авваллари ЧПКдаги (Қўқон шаҳридаги жой номи) “ИНФИН” банкдан ўз пулларимизни олардик. Навбат худди шундай катта бўларди. Бугун ўша банкка борсак, жума кунгача пулларингизни бера олмаймиз, доллар тугаб қолди, дейишгани учун бу банкка келдик», – деди суҳбатдошим.

“Микрокредит” банк олдидаги навбат катта эди. Мен ҳам мижоз сифатида қўриқлаш хизмати ходимларига учрадим.

«Россиядан жўнатилган пулимни олмоқчи эдим», деган саволимга милиционер «Паспортингизни ксерокопия қилдириб чиқинг ва навбатга қўйинг, Навбатингиз келса чақирамиз», деди.

«Паспортимни сизларга ташлаб кетиб, соат тўртларда келсам бўладими?», деган саволимга «Яхшиси, эртага вақтлироқ 8 ларда келиб навбат олинг, бугун барибир навбатингиз келмайди, 100 дан ортиқ одам пул олиш учун турибди, мана паспортлари», деган жавобни берди.

«Ўғлим Россияда ишлайди, ҳар доим пул жўнатганда олишга қийналамиз, баъзи банклар эрта кел, индин кел, деб сарсон қилади. Бугун ҳам учта банкка бордик. Шунисида беришаётган экан, навбатда ўтирибмиз. Навбатимиз, адашмасам олтинчи ўнталикда», деди яна бир аёл.

Паспортлар ўнтадан қилиб тахлаб қўйилган. Банкка 10 нафардан мижоз киритилаяпти. Қуёш тиғида, соя салқинсиз жойда ўтирган бу кишиларнинг баъзиларига навбат тегмай қолиши мумкин.

Бугун 22 июн ҳолатига кўра, долларнинг Ўзбекистон Марказий банки белгилаган курси сотиб олиш 2987 сўм, сотиш 2996 сўм, 00 тийин. Қора бозорда эса сотиб олиш 6050-6120 атрофида бўлса, сотиш 6180 сўм.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керак, республика банкларининг вилоятлардаги туман ва шаҳар бўлимларида чет эллардан, асосан Россия ва Қозоғистондан юборилган пул ўтказмаларини ўз эгаларига беришда ғирромликлар қилинади.

Валюта эгаси банк ходимларининг «Бугун доллар тугаб қолди, эртага бир хабар олинг, ҳозир свет ўчиб қолди, компьютер ишламаяпти, вилоят ёки республика бизга пулингизни ташлаб бермаяпти, бир-икки кунда келинг» деган сўзларидан баъзида одам безор ҳам бўлиб кетади.

«Кўп ҳолларда банкка келсак «доллар йўқ» деган баҳонани қилишади. Кейин у ёқдан (чет элдан. Таҳр.) пул жўнатган яқинимиз «пулни олдиларингизми?» деб телефонда сўраганда банкирларнинг жавобини айтсак, тутақиб кетишади.

«Нега, мен жўнатган пулни ярим соат ичида олишга ҳақлисиз, улар бунақа ўйин қилишмасин» дея хуноб бўлишади», – дейди ўғлидан келган пулни олиш учун навбатда турган онахонлардан бири.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 август 2017
Қадрли вебсаҳифамиз ўқувчилари. Элтуз нашри жамоаси таътилга чиқишга қарор берди. Нашр ўз фаолиятини сентябрдан давом эттиради. Шу вақт ичида ...
22 март 2019
«Бой ила хизматчи» – Ҳамзага нисбат бериладиган драма. Оригинали сақланмаган. Комил Яшин уни мафкурага мослаб қайта ëзган. Суфлёр варианти ...
14 сентябр 2021
«Ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар... Сиз-чи, бугун ота-онангиз, бува-бувингизга қучоқ очдингизми?», ...
4 феврал 2022
Ўзбекистондаги кадрлар алмашуви кишини сергаклантиради. 20 йиллик шартли қамоққа ҳукм этилган Козим Тўлаганов ҳокимият тизимига қайтди. Корруцияга алоқадор Абдулла ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...