Ҳайит арафасида масжидлардан бомба қидирилди
Ички ишлар ходимларига киракашлик қилган автомобил ҳайдовчиси милиция ва сапёрлар гуруҳи ҳар бир масжидни синчиклаб текширганини, куни бўйи уч нафар милиция ҳодимини еттита масжидга олиб боргани, ҳар масжидни бир икки соатлаб текширишганини айтади.
“Менга туман ГАИ бошлиғи қўнғироқ қилиб, вилоятдан меҳмонлар бор, ўшаларни масжидларга олиб бориб келинг”, -деб илтимос қилди дейди у.
Шу куни сапёрларга ҳамроҳлик қилган туман ИИБ вакили ҳам унинг сўзларини тасдиқлайди. У сапёрлар гуруҳи масжидларга портловчи моддалар қўйилган-қўйилмаганлигини текширганини айтади. Унинг айтишича, ҳайит арафасида масжидларнинг ҳар бир қарич ери текширилган.
«Баъзи туманларда бешта, баъзиларида еттитагача масжидларда эртага ҳайит намози ўқилади, шунинг учун хавфсизлик чоралари кучайтирилди, Худога шукур, бирор масжидда террор ҳавфи аниқланмади” дейди у.
Насима Даврон қизи
Eltuz.com