Асосий мавзулар
25 июл 2016

Алвидо, видеомагнитофон

Шу тариқа йигирманчи асрда бошланиб йигирма биринчи асрда ҳам 15 йил яшаган видео-васвасага нуқта қўйиладиган бўлди.
Япониянинг Sony ширкати видеомагнитофонларни ишлаб чиқаришдан 2002 йилда, JVC эса 2008 йилда воз кечганди.
Funai ҳали ҳам видеомагнитофонлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги сўнгги ширкат.

Пировардида бу ширкат вакиллари ҳам видеомагнитофонларга қизиқиши батамом йўқолганини таъкидлаб дунëдаги охирги видеомагнитофон ишлаб чиқариб бу саноатга нуқта қўйилишини билдиришди.

Видеомагнитофон тарих саҳифаларидан ўрин олар экан бу ускуна билан боғлиқ муҳташам хотиралар эсдан чиқмайди.
Eltuz.com мухбирлари ва мухлислари VHS форматидаги видеомагнитофон билан боғлиқ хотираларини сизга тақдим қилишади.

rasm1687Икки «Жигули» автомобили нарҳида

Биринчи марта видеомагнитофонни 1983 йили Москвада Тамарахонимни қизи рассом Ванцеттаханумни уйида кўргандим. Москва зоопарки ëнидаги Висоцкий истиқомат қилган бу уйда кўрганим видеокассета ва видеомагнитофон менга мўжиза каби туюлган эди. VHC форматидаги видеокамерани ҳам ўша йили Москавадаги комиссион магазинда кўрувдим. Нархи 14 минг сўм эди. (Иккита жигули автомобилини нарҳи) Видеомагнитофон ҳақидаги шов шувларни 1981 йили Тошкентда ўқиганимда эшитгандим. Хонадонларда одам бошига 10 сўм тўлаб порно кино намойиш қилинарди. Милиция облава қилиб видеомагнитофончилар ҳақида Муштумда фелетонлар чоп қилинарди.

Абдужамил Дўстмуҳаммад, Eltuz.com мухбири

Фаровонлик рамзи эди

Бизникида илк бор видеомагнитофон адашмасам, «Электроника» 1983 ёки 84 чи йили пайдо бўлган эди. Отам раҳматли Москвадан иккита кассетаси билан олиб келган эди. Ўша иккита кассетани камида юз марта кўрган бўлсам керак.)))) Уни кўргани қўни қўшнилар, дўстларимиз кирар эди. Ўша пайтда видео кассета жуда дефицит эди. Аммо видеомагнитофоннинг ўзи ҳам дефицит эди. 1986-88 йилари РАЙПО ларда битта иккита пайдо бўлиб, униям фақат «РАЙПО»га гўшт, асал топширган деҳқон ва чорвадорларга топширган махсулоти ҳақида олиб келган справкасини кўрсатгач сотилар эди. Яна Обком, Горком, Райком бошлиқлари ва хизматчилари олар эди. Чел эл видеомагнитофонини факат тушда куриш мумкин эди. )))))

Иззатилла Раҳматиллаев, ўшлик ўзбек фаоли

rasm1688Мустақил видеожурналистиканинг пайдо бўлиши

1986 йилнинг машъум декабрида, Олмаота воқеалари чоғи ётоқхонамизга бир кассета олиб келишди. Бунда 50 минг нафар совет десантининг сапёр белкураклари ёрдамида, қонли тарзда бостирилган талабаларнинг норозилик чиқиши акс этганди.
Бу тасвирлар ҳозирда бор-йўқлигини билмайман, аммо бу тасвирлар менинг бизга ўша пайтгача ўргатиб келинган совет журналистикасига бўлган муносабатимни мутлақ ўзгартирди.
Шу асосда ёзган менинг «Ҳаракатчан дарахтлар» номли мақолам учун мени комсомолдан ҳайдашди. Сўз эркинлиги ва миллат мустақиллиги кун тартибига чиқди. Кейинчалик ака укаларимиз билан Хоразмда ташкил этганимиз «Эй Эл Си» канали кўрсатувларида ҳам VHC кассеталари ишлатилган. 90 йиллар охирига бориб анча арзонлаб қолганди видеокассета.

Қудрат Бобожон, eltuz.com муҳаррири

Кинопленкалардан кечиш даври

Биринчи марта, адашмасам 1989 йилда биз ҳам “Панасоник” видеомагнитафонига эришдик. Шу вақтларда турмуш ўртоғим видеопрокат билан шуғулланишни бошлаган эди. Кўпчилик ўйлаганидек, бу биз учун ҳашам эмасди, балки иш юритиш учун керакли буюм эди холос. Унгача турмуш ўртоғим дўсти билан рекламалар суратга олиш учун студия очиш ниятида Украинага бориб, киноплёнка олиб келганди. Киноплёна олиб келинди аммо иш юришмади. Бир куни плёнкага пул берган киши уйимизга келди. У ертўладаги 16 миллиметрли киноплёнкалар билан тўла қутиларни кўриб “Энди уларни нима қиламиз” деб сўради. Қолгани жуда драматик тарзда кечди. У бизнинг бўм-бўш хонамизда видеомагнитафонни кўриб қолди. Нима бўлди?! “А, менинг пулларимни мана нимага ишлатибсизлар?” деди у жаҳл билан. “Ота-онамиз ёрдам берди” деган гапларни эшитишни хоҳламади. “Гап шу, тезда киноплёнкаларни сотиб, менинг пулимни қайтаринглар” дея эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Бизни киносевувчилар жамияти бу муаммодан қутқарди. Мана шунақа гаплар, ҳатто баъзи одамлар ўз квартирасини видеомагнитафон учун сотган ҳам.

Умида Аҳмедова, фотограф документалист, Тошкент

Тағин ўқинг
7 декабр 2017
Каримов режими ҳосиласи бўлган “журналист” Шерзод Қудратхўжаев матбуотдаги чиқишида ўзбекларни “бензин қимматласа, дод-вой соладиган арзон одамлар”, деб атади. У ...
2 апрел 2015
Журналист Қудрат Бобожанов расм чизади. Ислом Каримов режими унинг наздида, ўзини ўзи ейдиган ва тағин бошқа минотаврчалар сиз билан ...
10 сентябр 2016
Ўзбекистонда Ислом Каримов ўлимидан сўнг ҳокимиятнинг Бош вазир томонидан қўпол тарзда узурпация қилиниши кузатилмоқда. Ўз муштумзўрлиги билан танилган Бош ...
11 октябр 2022
Элтуз «600 секунд» хабарлар тасмасини тақдим этади. +++ Тошкент шаҳрида фожиали автомобил тўқнашуви рўй берди. Махтумқули кўчасида BMW йўлни ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...