Асосий мавзулар
26 июл 2016

Ўзбек матбуоти Мустақиллик декларациясини тилга олди!

Мустақиллик декларацияси ҳақида қарийб 25 йилдан бери бир гап ёзишдан худди моховдан қўрққандек ҳадиксираб келаётган ўзбек матбуоти, аниқроғи, «Ҳуррият» газетаси кутилмаганда бу тарихий ҳужжатни тилга олиб қолди.

Лекин унинг ҳақиқий ижодкорлари қолиб, «мустақиллигимиз сабабчиси» бўлган шахс номи билан боғлиқ ҳолда тилга олди.

«…чиндан ҳам «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун 1991 йил 31 августда қабул қилинган, мамлакатимиз мустақиллиги ҳам ўша қутлуғ санада эълон этилган», дея гап бошлайди муаллиф.

«Аммо бу халқимизнинг, истиқлол жонкуяри бўлмиш юртбошимизнинг юрт озодлиги йўлидаги ҳаракатлари ўша санадан бошланган, деган хулосани бермайди», дея давом этилади мақолада.

Муаллиф «миллат эркинлиги, юрт озодлиги йўлидаги дастлабки дадил қадамлардан бири мамлакат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қабул қилинишидан олдин, яъни Ислом Каримов республика раҳбари этиб сайланган илк дамларда, «Ўзбек тилига давлати тили мақомини бериш ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан қўйилгани»ни айтар экан, «азиз тенгдошлар, укалар, сингиллар, эътибор беринг», дея ҳамманинг диққатини жалб этади ва «1990 йилнинг 20 июнида – республика ҳали собиқ иттифоқ таркибида экани чоғида яна бир муҳим қаддам ташланди: Мустақиллик декларацияси қабул қилинди», дея ғурур билан ёзади.

«Халқимиз, миллий давлатчилигимиз тарихидаги энг муҳим ҳужжатлардан бири саналмиш … ушбу декларация истиқлолнинг ўлмас тарҳи, халқ хоҳиш-иродасининг амалдаги ифодаси ўлароқ майдонга келди», дейди муаллиф.

Албатта, бу тарихий ҳужжатнинг ўзбек матбуотида ижобий ҳодиса ўлароқ тилга олинишининг ўзи катта воқеа. Чунки аслида Ўзбекистон тарихидаги ҳозирча энг демократик парламент фаолияти даврида қабул қилинган Мустақиллик декларацияси ҳақида узоқ йиллардан бери расмий матбуот бир сатр ҳам ёзмаётганди.

Бу сана ҳақида мухолифатга тегишли нашрлар, эркин ОАВ орқали маълумот олиш имконияти бор эди, холос.

Гарчи мақоладан кўзланган мақсад бу тарихий ҳужжатнинг аҳамиятини юртбошига боғлаб ёшларга етказиш бўлса-да, ҳали унинг ҳақиқий ижодкорлари бўлганлар, бу муҳим тарихий воқеанинг гувоҳлари ҳаётки, унинг қабул қилиниши билан боғлиқ жараёнларни яшириш имкониятларини йўққа чиқаради.

Афсуски, мақола муаллифи шундай муҳим тарихий ҳужжат қабул қилинган сана нега шу вақтгача эътибордан четда қолиб келаётгани, унинг ҳақиқий ижодкорлари нега бугун қаҳрамон эмас, «халқ душмани» мақомида экани ҳақида бир сатр ҳам ёзмаган.

Бунинг ўрнига, «ҳатто дунёнинг энг ривожланган давлатлари дея тан олинган мамлакатлар ҳам бугун тараққиётнинг ўзбек моделини ўрганишга, ўзлаштиришга интилаётгани»ни таъкидлаш билан чекланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 декабр 2017
18 декабрь куни Open Source Investigations (OSI) гуруҳи Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов оиласига тегишли кўчмас мулкларга оид мақолани ...
1 апрел 2021
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 14 ёшли М.Р.ни бир неча марта таҳқирлаб, зўрлаганликда айбланаётган А.Х. қамоққа олинди. Ҳолат бўйича “Элтуз” мақола эълон ...
24 март 2021
И – бу иккиюзламачилик. Х – бу Хоразм. ММ – бу мансабдорлар/ментлар. П – бу педофилия. УР – Учинчи ...
9 август 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...