Асосий мавзулар
24 ноябр 2016

Аъзам Фармонов: Бизга ўхшаганлар халқаро ташкилотлар кўмаги билангина озод бўлиши мумкин

2016 йилнинг 11 ноябрида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли у билан турмада учрашди. Сафар олдидан биз Озода Ёқубовадан унинг маҳкумликдаги ҳаёти ҳақида бир қанча саволларимизни етказишни сўрадик. Озоданинг гапига кўра, турмадан бирор ёзув олиб чиқиш тақиқланган, бироқ у саволларни беришга ва Аъзам Фармоновнинг жавобларини бизга етказишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аъзам Фармонов (38) мана ўн йилдан ортиқ, Қорақалпоғистоннинг экологик ҳалокат зонасида жойлашган машъум Жаслиқ турмасида қолмоқда.

2002 йили БМТ қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео Ван Бовен уни ёпишни таклиф қилган эди.

2006 йилнинг апрелида Аъзам Фармонов 300 долларга тенг пул «таъмагирлиги»да айбланиб 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. 2015 йилнинг апрелида, жазо муддаги якунига етган пайт унинг муддатини «Жазони ижро қилиш муассасаси қонуний талабларини бажармаганлиги» учун тағин 5 йилга узайтиришди.

Ўзбекистонда сиёсий маҳкумларга нисбатан жазони узайтириш тажрибаси кенг қўлланиб келинади. Одатда бундай судлар турма ҳудудида, ёпиқ режимда ўтказилади, айблов гувоҳлари сифатида турма нозирлари ва маҳкумларгина қатнашишади, маҳкумнинг қариндошлари эса муддатнинг узайтирилгани ҳақида суд қарори эълон қилинганидан кейингина билишади.

Ўтаётган кунларингиз ҳақида гапириб берсангиз. Сиз билан бирга камерада нечта одам бор? Улар билан сизнинг муносабатингиз қандай?

Аъзам Фармонов: Ўтаётган кунларим ҳақида гапирсам, аввало бу ерда шароитлар мен дастлаб келган пайтларимдан буён анча ўзгарганини айтишим мумкин. Уч маҳал овқат. Овқатлари ҳам яхши. Ҳар куни менюда тухум бор. Бу ерда ҳар бир маҳкум фақатгина ўз оиласини, бола-чақасини туну-кун ўйлайди. Яхши кунларни кутиб, умид қилиб яшайди. Тезроқ озодликка чиқиш, бола-чақасининг бағрига қайтишни ўйлайди. Мен ҳам албатта мана шу орзулар билан 10,5 йилдан буён умид билан яшаб келмоқдаман.

Турма шароитлари ҳақида гапириб берсангиз. Қандай овқатлантиришади? Камералар етарли даражада илиқми?

Аъзам Фармонов: Бизда уч махал овкат, эрталаб нонушта, тушликда икки ҳил овкат ва кечки овқат. Отряднинг ҳар бир бригадасида 10-12 тагача маҳкум бор. Мен яшайдиган 1-отрядда хоналар қишда иссиқ бўлади. Ёзда салқин бўлади. Уйдан оила аъзоларим олиб келаётган озиқ-овқатлар ва муассаса бераётган овқатлар билан очликни ҳис қилмаймиз. Кундуз куни телевизор томоша қиламиз. Кутубхонадан китоблар олиб ўқийман. Муассаса кутубхонасида кўпроқ детектив китоблар бор. Уларни мен аллақачон ўқиб бўлганман. Ўзбек асарлари бўлса мен албатта уларни ўқирдим. Мен каби бошқа маҳкумлар ҳам ўзимизнинг ўзбек ёзувчилари асарлари бўлса албатта ўқиган бўлишар эди.

Турма нозирларининг сизга муносабати қандай?

Аъзам Фармонов: Турма ходимларининг менга муносабати яхши. Менга нисбатан ҳозирча ҳеч қандай зўровонлик бўлгани йўқ. Бўлган пайтлари ҳам бўлган. Лекин, ҳозир менга зўровонлик қилинаётгани йўқ. «Эзгулик» ташкилотини аъзолари Васила опа ва Абдураҳмон акалар келиб учрашиб кетишди. Бундан кўриниб турибдики, вазият анча илиқлашган.

Жаслиқдаги махкумларнинг аксарияти ҳақиқатан ҳам диний ёки сиёсий сабаб қамалганларми?

Азам Фармонов: Бошқа муассасаларда бўлгани каби Жаслиқда ҳам ҳар хил тоифадаги маҳкумлар бор. Ҳақиқий жиноят содир қилганлар ҳам, диний-сиёсий маҳкумлар ҳам.

Яқинда амнистия эълон қилинган эди, Сизни бу амнистияга туширишадими?

Амнистия акти эълон қилингани бизга ўхшаган маҳкумлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эмасдай. 10,5 йилдан буён бунга амин бўлдим. Амнистия чиқишидан олдин бизга ҳар йили ички тартибни бузди деб тартиббузарлик ёзилмоқда. Бундай маҳкумлар амнистиядан маҳрум булиб колишаверади. Бизга ўхшаган маҳкумлар фақатгина халқаро ташкилотларнинг кўмаги билангина озодликка чикишимиз мумкин.

Жаслиқнинг олис йўли видео: https://youtu.be/JW_DOxJ-Ekk

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 июн 2022
1922 йилнинг 6 июнида Халқ комиссарлари кенгаши декретига кўра, Адабиёт ва нашриёт ишлари бўйича бош бошқарма (Главлит) ташкил этилди. ...
6 ноябр 2017
Андижон шаҳридаги 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Илвира Пидаевна пахта йиғим-терими вақтида нафас қисишидан вафот этди. Ҳамкасбларининг айтишича, Илвира мазкур ...
23 январ 2017
Президент «пуф» дегандан кейин тадбиркорлар ва ишбилармонлар газетаси бўлмиш «XXI аср»га (19.01) жон кираётгандек бўлди. Ҳа йўқ, бе йўқ, ...
22 сентябр 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
9 май 2025
Хитой, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Монголия, Ўзбекистон, Вьетнам, Лаос, Миср раҳбарлари Москвадаги “ҒАЛАБАФУРУШ” парадида империячи ...
30 апрел 2025
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...