жума,
20 декабр 2024
24 ноябр 2016
Тезкор хабар: Самандар Қўқонов озод!
72 ёшли сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновнинг яқинларидан бугун Eltuz.comга етиб келган хабарга кўра охирги суд ажрими бекор қилинган, унинг яқинларига зонадан телефон қилиб «отангизни олиб кетинг!» дейишган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган Самандар Қўқонов озод этилишига бир неча кун қолганида 27 октябр куни унга 4 йил қўшимча жазо муддати белгилангани ҳақида суд ажрими чиқарилган эди
Ўзбекистон Олий кенгаши депутати, «Эрк» Демократик партияси аъзоси ва Чиноз нефтни қайта ишлаш корхонаси собиқ бошлиғи бўлган Самандар Қўқоновга берилган сўнгги қамоқ жазоси 6 октябр куни тўлиқ тугаган эди ва у шу кунгача Ўзбекистон тарихида қамоқда энг узоқ қолган сиëсий маҳкумдир.
Eltuz.com