ART-DURBIN
5 январ 2017

Тошкентнинг гўзал меъморий юзига чапланган лой

Зилзиладан кейин вайрон бўлган Тошкент ўз ижодий имкониятини реализация қилиш учун ер қидирган совет меъморлари учун янги имкониятлар очди.

Рассом оқ бўзда қандай ижод қилса, совет меъморлари ҳам янги Тошкентни шу тариқа яратишди.

Кенг кўчалар, фавворалар ва шарқ гирих наққошлиги унсурлари акс этган оқ мармар бинолар.

«Нур тарат Тошкент – шарқнинг юлдузи» дея қўшиқлар қўшилди бу шаҳарга.

1975 йили Тошкент марказини барпо этган меъморларнинг катта гуруҳига СССР давлат мукофоти берилди.

Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йили Тошкент маркази тугалланган меъморий ансамбл мақомида эди.

Мустақилликдан олдинги Тошкент

Етакчи совет меъморлари яратган Тошкент маркази Каримов диктатурасининг 25 йилида тинимсиз вайрон қилинди, бузилди, кесилди, синдирилди ва йўқ қилинди.

«Келажак авлодларга нима қолади тушунмайман. Марказдаги совет меъморчилигини бузишди. Унинг ўрнига бизга дидсиз ва малакасиз қурилмаларни таклиф қилишди», дейди афсус билан тошкентлик рассом Ғайрат Қўзибоев.

Унга кўра Каримов даврида қурилган бинолар оригиналлик ва эстетикадан мосуво бўлиш баробарида саломатлик учун таҳдид манбаи ҳам бўлмоқда.

Пиëдалар учун йўлаклар, машина парк қиладиган ерларнинг йўқлиги ва шаҳардаги жамоат транспортининг эски тизими барбод бўлгани Тошкентни яшаш учун ноқулай шаҳарга айлантирди.

Савод, фаросат ва диддан мосуво бўлган маҳаллий мулозимларнинг замонавий мегаполисда яшаëтган шаҳарликлар эҳтиëжига беписанд қараши вазиятни яна ëмонлаштирган.

Жохил мулозимлардан таркиб топган ҳукумат Тошкентга йиллардан бери сурункали тарзда беписанд ва таъбир жоиз бўлса нафрат билан қарайди.

Бу мулозимлар шаҳарни бузиб ва шаҳарликларни камситиб ҳузур олсалар керак деган фикр пайдо бўлади.

Ҳар ҳил «Мурод-Билдинг» қабилидаги псевдо қурилиш ширкатлари шаҳар марказида расвои-радди бало алюкобонд кепаталар қуришда ғайрат қилмоқда.

Бу фалокат қурилишлар оқибатида боғлар, қадимий бинолар йўқ бўлмоқда. Бунга эътироз билдирмоқчи бўлганлар эса мулозимлар таҳдиди остида қолмоқда.

Каримов даврида ғажилган шаҳарнинг эртанги меъморий қиëфаси қандай бўлиши мавҳум.

Мирзиëев ҳали Бош вазир пайтида бармоғини шаҳар ҳаритасига ниқтаб Буюк Ипак йўли массиви деб аталган сокин гўшани бир ой ичида йўқ қилган эди.

Бу массив инфратизим ва ташқи жозибадан мосуво қилиниб “саҳрога” айлантирилди.

Тошкент меъморий тақдири эртага нима бўлиши ҳақида таҳликали мисол каби кўринади бу.

Бир вақтлар Марказий Осиëнинг энг гўзал шаҳри бўлган Тошкент учун янги ҳукумат прораблари қандай кўргуликлар тайëрлаëтани ҳозирча номаълум.

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 май 2015
Аммо сал фарқ бор. МТС ëпилиб очилиши¸ ГК нинг ота мехридан мосуво қилиниши¸ Россиянинг Қримни аннекция қилиши билан боғлиқ ...
4 сентябр 2019
Замоннинг тез ўзгаришини қаранг. Бир неча йил олдин катта авлод ҳали компьютер ишлатишни билмасди, биз эса ўзимизча замонавий ёшлар ...
14 ноябр 2018
Ўзбек ҳукумати Россия билан ҳамкорликда ўзининг космик дастурини ишлаб чиққани ҳақида 12 ноябрь куни «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди. «Ўзбекистонга ...
16 феврал 2021
Қизиқ, мен ўзимни «Сен кимсан?» деб тафтиш қилар эканман, бошқалар ҳам бу саволни менга бера бошладилар: «Сен кимсан?» Табиий, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...