Асосий мавзулар
6 феврал 2017

Электр йўқлигини ёзган журналист прокуратура тазйиғига қолди

Таниқли маҳаллий журналист Тошпўлат Раҳматуллаев «Новости Узбекистана» сайти орқали ўзининг Самарқандда электр таъминотидаги тўхтовсиз узилишлар ҳақида ёзган «Самарқандни зулмат ҳукмронлигидан ким қутқаради?» сарлавҳали мақоласи учун прокуратурага чақирилганини билдирди (http://nuz.uz/svobodnoe-mnenie/20145-pochemu-zhurnalist-dolzhen-stradat-za-svoe-pravdivoe-slovo.html).

Унинг маълум қилишича, унга шаҳар прокуратурасидан телефон қилишиб, чироқ билан боғлиқ мақола бўйича суҳбатга чақиришган. Сиз шикоят қилгансиз, биз буни ўрганишимиз керак, дейишган.

«Мен прокуратура ходимига шикоят билан журналистик материалнинг фарқини тушунтирдим. Унга мен шикоят қилмаганимни, Самарқандаги электр таъминоти муаммосини кўтарганимни айтдим. Агар буни ўрганиш керак бўлса, мен билан эмас, «Ўзбекэнерго»нинг шаҳар ва вилоят бошқармаси бошлиқлари билан гаплашинг, деганимдан кейин у ҳеч нарса демай гўшакни қўйиб қўйди», деб ёзди журналист.

Шундан кейин ҳам уни тинч қўйишмаган. Шаҳар прокуратурасидан маҳалла марказига телефон қилишиб, унинг шахси билан қизиқишган.

«Бу идоранинг, умуман, ҳуқуқ-тартибот органларининг журналистни ҳақ сўзи учун таъқиб қилишдан бошқа иши йўқми», дея истеҳзо қилади муаллиф ва бу унинг фаолиятидаги ана шундай ягона ҳолат эмаслигини қўшимча қилади.

«Яна бир фактни келтираман. «NUZ.UZ да «Йўл ҳаракати иштирокчиларини нима ўйлантиради ёки йўл-транспорт ҳодисасига олиб келувчи омиллар» сарлавҳали мақолам чиққач, маҳалламизга ИИБнинг икки ходими келиб, мен ҳақимда маълумотлар тўплабди. Агар улар ўзим билан учрашиб, мақолада кўтарилмаган бошқа салбий фактлар билан қизиққанида ҳам уларни тушуниш мумкин эди», дейди журналист.

Т.Раҳматуллаев президент Шавкат Мирзиёевнинг амалдорларнинг камчиликлари ва йўқ қўйган хатолари ҳақида очиқча гапираётгани, жамият ва давлатнинг бутун қирраларини қамраб оладиган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаётгани ҳақида айтар экан, мансабдорларнинг унинг бу саъй-ҳаракатларини саботаж қилаётганига ишора беради.

«Илғор янгиликлардан манфаатдор бўлмаган қуйи амалдорлар бошланган ислоҳотларни саботаж қилганига тарихда мисоллар кўп. Мана шу ўринда журналистнинг ҳаққоний, принципиал позицияси зарур бўлади. Агар ОАВ ҳар бир салбий ҳолат ҳақида гапирса, бу жамоатчиликка, мамлакат раҳбариятига, Президентгача маълум бўлади ва тегишли қарор қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади», дейди муаллиф.

Олдин ҳам эътибор қаратгандик, сўнгги вақтларда маҳаллий ОАВлар фаолиятида бирмунча ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти. Айрим муаммоларнинг очиқ-ойдин ёзилишига гувоҳ бўляпмиз.

Бундай чиқишлар кўпайиши учун нима қилиш кераклиги ҳақида эса Т.Раҳматуллаев ўз мақоласи хулосасида тўхталиб ўтган.

«…Мамлакатимиз тараққиётига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳақида бошқа журналистлар ҳам гапириши, уларнинг бу ҳаракатлари ҳаммаси илгаригидек қолишини истайдиган муайян кучлар томонидан таъқиб қилинмаслигига ишониши учун улар давлат томонидан манфаатли қўллаб-қувватлашни ҳис этиши керак», дейди Т.Раҳматуллаев.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 июл 2022
Бўстонлиқ тумани «Хўжакенттепа шаҳристони» археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ вандализм воқеасини Бўстонлиқ тумани прокуратураси ...
16 март 2018
Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг яқинлари орасида унинг «чўнтаги» сифатида танилган шахс – Журъат Мелиқулов қамоқдан бутунлай ...
4 декабр 2018
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги сил касалликларига мойил болалар мактаб-интернати тарбиячиси Зулфия Мавлонова интернат директори Нурилла Рўзимовнинг тарбияланувчиларга нисбатан ноинсоний муносабатда ...
19 январ 2016
Чойхона оши Майхона оши Тўйхона оши Наҳор оши Таъзия оши Пайшанбаю якшанба оши Шундай ўтар рўзу рўзгорим Нарироқда ҳўв ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...