Асосий мавзулар
20 феврал 2017

Каримовнинг беш тамойили ўрнига Мирзиёевнинг беш стратегияси

Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги гаплар билан амалий ишлар ўртасида ер билан осмончалик фарқ борлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўйди.

Мазкур тамойиллар асосидаги “ривожланиш” Ўзбекистон халқини қашшоқликка, дарбадарликка маҳкум этди. Шунга қарамай, чорак аср давомида улар ҳақида баландпарвоз гаплар айтилишдан тўхтамади.

Халқнинг аҳволи оғирлашган сари беш тамойил тўғрисидаги мақтовлар тобора баландроқ янграйверди.

И.Каримовнинг вафоти унинг беш тамойилини ҳам ўзи билан олиб кетган кўринади. Бу тамойилларни тинимсиз мадҳ этиб келганлар бугун янгича сайрамоқда. Энди уларнинг оғзида янги ҳукмдорнинг ҳаракатлар стратегияси, унда белгиланган беш вазифа.

Хусусан, кечагина И.Каримов яратган “тараққиёт йўли”дан чекинмасликни айтиб келаётган Ўзбекистон либерал-демократик партияси энди янги президентнинг ҳаракатлар стратегияси “ўз фаолиятининг дастуриламалига айланиши”ни эълон қилди (“XXI аср” газетаси, 16.02).

Газетанинг ёзишича, партия сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида президентнинг ҳаракатлар стратегисига оид фармонидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинган.

Партия раҳбари С.Турдиев мазкур ҳужжатни “ниҳоятда халқчил ва кенг қамровли”, деб атаган ва бу баҳосига стратегиянинг халқ муҳокамасига қўйилганини асос қилиб олган.

“Интернет орқали жами 1310 та таклиф-тавсия ва муносабатлар билдирилган бўлса, шундан 215 таси қабул қилинди, 619 тасидан эса маълумот сифатида фойдаланилди. Шунинг ўзиёқ фармонда инсон манфаатлари тўла акс этганидан далолатдир”, деган партия етакчиси.

Ана холос. Бутун бир мамлакат, халқ тақдирига дахлдор катта ҳужжат муҳокамаси даврида олинган таклифлар сони 1,5 мингга етмаса, шунинг ҳам бор-йўғи 215 таси қабул қилинган бўлса, бунинг нимасини халқчил дейиш мумкин? Бунинг нимасини инсон манфаатларига тўла мос, деб олқишлаш мумкин?

Қолаверса, таклифлар сонидан келиб чиқилса, халқимиз, соҳа билимдонлари нега бу муҳим ҳужжат муҳокамасида етарлича фаоллик кўрсатмади, деган ҳақли савол ҳам туғилади.

Буни эса мамлакатда чорак аср давом этган яккаҳокимлик сиёсати халқнинг зеҳниятини ўтмаслаштириб, унинг аксарият қисмини фикрсизлик ботқоғига ботириб қўйгани асорати деб изоҳласа, тўғрироқ бўлса керак.

Аммо, табиийки, газетада бундай муқобил мулоҳазаларни учратмайсиз. Бунинг ўрнига депутатлар бир вақтлар худди Каримовнинг беш тамойили ҳақида айтган гапларини янгича кўринишда баён этиш билан шуғулланяпти.

Улар бугун ҳаракатлар стратегиясининг “мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш”, ундаги “долзарб масалаларни ҳал этишда алоҳида жонбозлик кўрсатиш” билан банд.
Бу каби баландпарвоз сўзларни ўқир экансиз, янги президентнинг ҳаракатлар стратегияси бошига ҳам Каримовнинг беш тамойили куни тушмасайди, деган мулоҳозага боради киши.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 март 2020
Коронавирус нима?  Вирусларнинг кенг тарқалган оиласини ташкил этувчи коронавируслар одам ва ҳайвонларда касаллик қўзғатиши исботланган хусусиятларга эга. Қатор коронавируслар ...
12 декабр 2016
Самарқандда келаси йили уч йўналишда шаҳар кўчаларини боғлайдиган трамвай йўллари ишга туширилиши ҳақида хабар беради ЎзА нашри. Бироқ шу ...
6 октябр 2016
6 октябр куни эрталаб милиция ходимлари томонидан ушланган фотограф Темур Карпов билан бирга Тошкент вилоятининг Бўка тумани пахта даласида, ...
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча сустлигини кузатиш мумкин. Бош ...
Блоглар
12 август 2020
Бишкекда ҳибсга олинган ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова 12 август куни Ўзбекистон президенти ...
10 август 2020
Коронавирус кундалиги Қизимнинг қўғирчоғи билан уйда ёлғизмиз. Иккимиз ҳам бир одамчани соғинаяпмиз. Фақат қўғирчоқ йиғлай ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. ...