Асосий мавзулар
24 феврал 2017

Цензорнинг эркинликка чорлови

Сўнгги вақтларда ўзбек матбуотида илгари тилга олинмаган мавзулар кўтарилаётганига бир неча марта эътибор қаратгандек.

«Оила ва жамият» газетасида (22.02) «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов билан суҳбатни ўқиб, айнан матбуот эркинлигига ўз таъсири доирасида тўсқинлик қилиб шахслар бугун яна қаҳрамонлик даъвосини қилаётганига далил топгандек бўлдик.

Чунки «Ўзбекистон овози» газетасини кузатиб борсангиз, у нафақат кечаги кунларда ўзбек матбуотининг энг ёмон кўриниши намунаси бўлганини, балки бугун ҳам қарийб ўша аҳволда эканига гувоҳ бўласиз.

Аммо «Оила ва жамият» мухбири билан суҳбатда бу бош муҳаррир худди эркин матбуот тарғиботчисидек таассурот уйғотишга ҳаракат қилган, лекин илк гапларининг ўзиёқ унинг аслида бунга қарши эканини кўрсатиб қўйган.

«Биринчи президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотларни бугун янада катта талаб ва масъулият билан давом эттиришни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда», деб гап бошлаган бу «матбуот дарғаси».

Аслида И.Каримов ҳукмронлиги ўзбек матбуотини бичиб қўйгани, уни абгор қилганини бу «мутафаккир» билмайди деб ўйлайсизми? Билади. Билгани-ку майли, бу сиёсатни амалга оширувчилар сафида туради.
Шунинг учун интервьюда ҳам у умумий гаплардан нарига ўтмайди, сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмайдиган фикрларни қаторлаштириб ташлайди.

Бош муҳаррир сўзларига озгина залвор бериш учун: «Илгари «Журналист суриштируви», «Суд очерки» деган жанрлар бор эди, бугун йўқолиб кетди», деб ҳаммага маълум гапни қистириб ўтади ва «журналистларимиз ижтимоий муаммоларни кам кўтарадиган бўлиб қолди», дея ёзғиради.

Ўзбек матбуоти танқид қилинганда «бугун бош муҳаррирлар ҳам, журналистларнинг ўзи ҳам цензор бўлиб кетди» қабилидаги фикрлар билдирилади.

Энг қизиғи, ана шундай цензор вазифасини ўтаб келганлар бугун матбуот эркинлиги ҳақида бошқаларга ақл ўргатмоқда. Улар янада бош қаҳрамон ролига даъвогар бўляпти.

Шундай экан, бундай «қаҳрамонлар»га яна бош рол таклиф этилаётган юртимизда матбуотнинг эркинлашувига қанчалик ишониш мумкин?

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 январ 2019
Яхшилик ва умуман одамларга яхшилик қилиш ҳақида ëзгим келди негадир. Қамоққа тушган хоразмлик журналист Давлат ака фақат ҳаммага яхшилик ...
19 март 2024
Re: Common олиб борган суриштирувда Италия давлат экспорт кредит агентлиги SACE, Бахтиёр Фозиловнинг муҳандислик корхонаси ва Россия ширкатлари орасида алоқалар борлиги аниқланди. Россиянинг Газпромбанки ...
15 май 2018
Мирзиёевнинг АҚШга сафари арафасида қамоқдан озод этилган ўзбек фаоли Фаҳриддин Тиллаев, халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувда эркинликлар ва мухолифатга ...
18 ноябр 2015
Бугун Тошкентда Олий мажлис ва Оқсарой биносига ИШИДнинг қора байроғи осиб кетилгани ҳабари тарқалди. Бундан олдин Тошкентда ИШИДга аъзолик ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...