Асосий мавзулар
28 сентябр 2017

«Пахтага чиқмаганга газ баллон йўқ!»

Андижон шаҳрида, маҳалла фаоллари газ баллон бериш ваъдаси билан одамларни пахта теримига жалб қилишмоқда.

«Элтуз» мухбирига кўра, Андижон шаҳридаги Гулчеҳра исмли «Эркин» маҳалла фаоллари йиғини котибаси «Пахта теримига чиқмаган ёки мардикор теримчи ёлламаган фуқароларга пропан газ баллон сотилмаслигини билдирган.

Андижон шаҳар марказида жойлашган «Пиллакаш» махалла фаоллари йиғини фаоллари ҳам уйма уй юриб газ баллон олишни истаганларнинг рўйхатини йиғмоқда.

«Ҳаёт қийинлашиб кетди, икки ойдан бери газ баллон олиб келишмаяпти. Энди бўлса пахтага чиқмасаларинг газ берилмайди дейишаяпти» дейди газ ўчоққа ўтин ёқаётган андижонлик уй бекаси «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Унинг «Элтуз» мухбирига билдиришича, битта газ баллон 13000 сўм туради, бу кунга бир маҳал овқат ва чой қайнатган тақдирда 15 кунга етиши мумкин.

Бошқа бир суҳбатдош, МФЙ котибидан маълумотнома олиш учун борганида ундан, пахта терими учун пул тўлашни талаб қилгани ҳақида билдирди.

Шунингдек у маҳалланинг табиий газ тармоғидан беш йил бурун узилгани, электр тармоғида ҳам, баъзан 12 соатгача давом этадиган узилишлар борлигини айтади.

Бош вазир Абдулла Ариповнинг 21 сентябр куни мажбурий теримчиларни пахтадан қайтариш ҳақидаги кўрсатмасига қарамай Андижонда талабаларни мажбурий теримга жалб этиш давом этмоқда.

Жумладан, «Элтуз» мухбирининг ўрганишича, Андижон шаҳридаги Спорт коллежи талабалари хамон пахта термоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 январ 2019
Ҳукуматнинг фермерлик учун ажратилган ер майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори шундай ҳам аҳволи оғир бўлган фермерларни яна бир синов қаршисида ...
14 июн 2016
ШҲТ саммити яқинлашган сайин ўзбек ҳукуматининг ҳўжакўрсин тадбирлари кўлами ортмоқда. Расмийлар ўз ҳаракатларини Вазирлар маҳкамасининг “Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини ...
29 сентябр 2017
Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентлик 44 ёшли журналист Бобомурод Абдулланинг бедарак йўқолгани ҳақида ҳавотирли хабарлар тарқала бошлади. 29 сентябр куни ...
25 апрел 2016
«Миллий тикланиш» газетаси ўз муассиси бўлмиш шу номдаги партия ўзбек тилининг софлигини сақлаш, адабий тил меъёрлари ва қоидаларига амал ...
Блоглар
12 феврал 2019
Алишер Навоийнинг навбатдаги юбилейини эсон-омон ўтказиб олдик. У аллақачон ўзбек миллатининг, ўзбек тарихи ва маданиятининг ...
10 феврал 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи ...
5 феврал 2019
Бир вақтлар қадимий Рим салтанатининг тарғибот-ташвиқотчилари сифатида воизлар ва файласуфлар империянинг равнақ топишида катта ҳисса ...