чоршанба,
18 декабр 2024
2 март 2018
“Эрк” фаоли Юсуф Рўзимуродов озод этилди
19 йиллик тутқунликдан кейин «Эрк» демократик партияси фаоли 54 ёшли журналист Юсуф Рўзимуродов 22 февраль куни Чирчиқ қамоқхонасидан озод этилди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари журналистнинг Қашқадарёдаги ўзи туғилиб ўсган қишлоғида эканини хабар қилишди.
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси фаоли Юсуф Рўзимуродов 1999 йилнинг 15 мартида Киевда ҳибсга олинган ва ўзбек ҳукуматига топширилган эди.
Ўзбекистонда у узоқ муддат қамоққа ташланади. Сўнгги йилларда эълон қилинган амнистиялар Юсуф Рўзимуродовга нисбатан қўлланилмаган.
«Элтуз» нашрига, шунингдек, 2014 йилда Рўзимуродовнинг жазо муддати тугагани, бироқ Ўзбекистон ҳукумати тағин 3 йил қўшиб бергани маълум.
Eltuz.com