UzPoster
4 феврал 2024

Баласоғуний юбилейи Ўзбекистонда нега унутилди?

2019 йил Юсуф Хос Ҳожибнинг 1000 йиллиги, «Қутадғу билиг»нинг 950 йиллиги Қозоғистон ва Туркия ташаббуси билан ЮНЕСКО томонидан дунёда кенг нишонланди.

Ўзбекистонда эса жим-житлик. Ёзувчилар уюшмаси шу сана муносабати билан тадбирлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга тақдим этган. Лекин ҳозиргача ўзбек ҳукуматининг бунга оид қарори чиқмади.

«Қутадғу билиг» китоби ҳам сўнгги бор Қозоғистонда 2016 йилнинг 21 январида Тарих ва маданият йили муносабати билан чоп этилди.

Бундан аввал «Қутадғу билиг»нинг 900 йиллиги муносабати билан 1972 йилда Қаюм Каримов нашрга тайёрлаган асл матн ва насрий табдил ЎзССР Фанлар академиясининг «Фан» нашриёти томонидан атиги 3 минг нусхада нашр этилган эди.

Шундан кейин бу асарга Ўзбекистон мутасаддилари деярли эътибор беришмади.

Гарчи Тошкентда совет даврларидаёқ ўзбек адабиёти дарсликларига киритилган Юсуф Хос Ҳожиб номига қўйилган машҳур кўча бор. Қирғизистонда эса минг йил бурун туркийда асарлар яратган буюк адиб суврати минг сўмлик пул бирликларида акс этди.

Туркиялик татар олими профессор Рашид Аратлининг «Қутадғу билиг»нинг тарихий учта нусхасини қиёслаб тайёрлаган, 6645 байтдан иборат асл матни ҳозирча дунёда асосий манба бўлиб турибди. Озарбайжонда эса бу матн тўла озарбайжон тилига шеърий таржима қилиб нашр этилган.

Ўзбек интернет нашрларида, хусусан, Хуршид Давроннинг интернет кутубхонасида «Қутадғу билиг»нинг Эмин Усмон ўзбекчага ўгирган шакли бор.

1070 йили Кошғарда оламдан ўтган ва кўпчилик Юсуф Баласоғуний дея биладиган Юсуф Хос Ҳожиб 1015 йили Баласоғун (ҳозирги Тўқмоқ) шаҳрида туғилди. Унинг ижоди гуллаган пайт Қорахонийлар давлатида кечди.

У яратган «Қутадғу билиг» асари туркий дунëдаги энг муҳим адабиëт сифатида қадрланади. Фалсафий ва сиëсий трактат тарзидаги бу асарда Кунтуғди адолат, Ойтўлди бахт рамзи ўлароқ келади.

Муаллифнинг бизгача етиб келган ягона асари ҳижрий 462 (1069-70)да ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Саодатга бошловчи билим») бўлиб, муаллиф уни 18 ойда ёзган. Асардаги тўрт рамзий қаҳрамон – Кунтуғди (адолат), Ойтўлди (давлат), Ўгдулмиш (ақл) ва Ўзғурмиш (қаноат) тимсоллари орқали Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ижтимоий-сиёсий, адабий-фалсафий қарашларини ифода қилган.

Асар бизгача уч нусхада етиб келган бўлиб, биринчиси сақланиш ўрнига кўра «Вена нусхаси» деган ном билан юритилса ҳам аслида Ҳиротда 1439 йилнинг 17 июнида котиб Ҳасан Қора Сойил Шамс томонидан уйғур ёзувида кўчирилиб тугатилган. Иккинчи нусха кўчирилиш ўрни, топилиши ва сақланишига кўра «Қоҳира нусхаси» (Қоҳирадаги Ҳиду кутубхонасида сақланаётгани 1896 йилда маълум бўлган) деб номланади. Учинчи нусха «Наманган нусхаси» номи билан илмга кирган бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилиб, Тошкентга келтирилган. А.Кононовнинг аниқлашича, ушбу қўлёзма мавжуд нусхалар ичида энг мукаммалидир. У 6329 байтдан иборат, маснавий (арузнинг «мутақориби мусаммани маҳзуф») вазнида ёзилган.

Асардаги илмнинг хосияти, билим бахт калити экани ва тил одоби хусусидаги қисмлардан парчалар келтирилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2016
Дунёдан ўтган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хотирасига бутун мамлакат бўйлаб ош тарқатиш буюрилган. Имомлар ва маҳалла фаоллари бошчилигидаги ош ...
5 сентябр 2018
Telia ширкатининг собиқ раҳбарлари устидан Стокгольмда давом этган судда Тошкентдаги «Dado» гуруҳи қўшиқчиси бўлган Рустам Мадумаров Гулнора Каримованинг расмий ...
3 май 2020
Жанубий Хоразм шевалари ва Хоразм қарлуқчаси ҳақидаги саволларга берган жавобларим комментларда баҳсларга сабаб бўлди. Шуларга бироз аниқлик киритиб кетаман. ...
4 декабр 2017
Ўзбекистон Марказий Осиёда кучли ўйинчи бўлишга интилиш баробарида ҳарбий қудратини ҳам ошириб бормоқда. Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг 4 декабрь ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...