Асосий мавзулар
2 март 2020

Лукашенко ЕОИИни танқид қилди, ўзбек нашрлари эса тарғиб қилмоқда

Александр Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бир-бири билан намунали алоқа ўрнатиш ўрнига «шовқин-сурон кўтариш» билан машғул бўлаётганини маълум қилди.

Беларусь президенти бу фикрини Европа иқтисодиёти комиссияси ҳайъати раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда айтди, дея хабар берди 27 февраль куни БелТА ахборот агентлиги.

Агентликнинг Беларусь раҳбари сўзларидан иқтибос келтиришича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларида ҳозирги кунгача ишлаб чиқариш ва аграр масалалар бўйича ягона сиёсат умуман мавжуд эмас.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкил этилганда иттифоқдош давлатлар бир-бирига намуна кўрсатиб, битта йўналишда ишлайди, деб башорат қилинган эди. Бироқ улар «жанжалгача етиб келган шовқин-суронларни шакллантирди», деди Беларусь президенти.

Шу билан бирга, Лукашенко мазкур иттифоққа раҳбар сифатида бир неча мавжуд ҳолатларни яширмасдан таклифлар киритиш лозимлигини айтди. Бошқа давлатлар рози бўладими-йўқми, бироқ Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги муносабатлар шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида фаолият юритиши керак, деб ҳисоблайди у.

«Агар иттифоқ бундай тамойилларга риоя қила олмаса, у ҳолда бир-бирининг бошини оғритмаслиги керак», деган Беларусь лидери бошқа ҳолатларда давлатлар ўз йўналишлари ва йўлларини мустақил танлашлари мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Ўз сўзида Александр Лукашенко Россия ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар хусусида тўхталиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи пойдеворини мана шу икки давлат яратганини маълум қилди.

Иттифоқ тузилганидан то бугунгача унга бош-қош бўлганларнинг олдинги сафларида турган Лукашенконинг ўзи ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасида шаффофлик ва адолат йўқлигини танқид қилаётган бир пайтда ўзбек иқтисодчилари, сиёсатчилари Россияда ишлаётган ўзбек меҳнат мигрантларига яхши бўлиши баҳонасида иттифоққа қўшилишни тарғиб қилишда давом этишмоқда.

Бу ҳолат 27 февраль куни «Ўзбекистон 24» каналида эфирга узатилган «Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига аъзо бўлиши керакми?» мавзуидаги кўрсатувда ҳам кузатилди.

Мазкур теледастурга, асосан, ЕОИИга аъзо бўлиш истагини тарғиб қилувчи, аниқроғи, ҳукумат томонидан юборилган амалдорлар таклиф қилингани яққол билинди.

Телебошловчининг эса ЕОИИга аъзоликка қарши фикр билдирувчи саноқли одамларга микрофон бермагани, уларни эмин-эркин гапиришга йўл қўймагани ҳам шундан далолат берди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 ноябр 2023
Жорий йилнинг 25 октябр куни, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди, 42 яшар МБни интернетда “диний ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш, ...
27 апрел 2018
Негадир турли табақалардаги баъзи кишиларда яна 9 майни байрам қилиш «қичимаси қўзияпти». Бу сана бизда Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб ...
4 феврал 2024
2019 йил Юсуф Хос Ҳожибнинг 1000 йиллиги, «Қутадғу билиг»нинг 950 йиллиги Қозоғистон ва Туркия ташаббуси билан ЮНЕСКО томонидан дунёда ...
4 сентябр 2019
Замоннинг тез ўзгаришини қаранг. Бир неча йил олдин катта авлод ҳали компьютер ишлатишни билмасди, биз эса ўзимизча замонавий ёшлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...