Асосий мавзулар
9 апрел 2020

Коронавирус оила аъзомизга айланади

Пандемия тезда ўтиб кетади, мен ҳеч нарса қилишим шарт эмас, деб хаёл қилаётганлар бўлса, қуйидаги маълумотлар уларга таҳлил учун яхши материал бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

SARSCoV19 пандемиясини жаҳон матбуоти испан гриппига кўп қиёслаяпти. Бизда ҳам ёзишди. Лекин испан гриппи билан боғлиқ тафсилотлар кўпчиликка номаълум, деб ўйлайман.

Испан гриппи пандемияси 1919–1920 йилларда бўлган. 18 ой давом этган. Кўпчилик давлатлар бир йил карантинда ўтирган. 25 ҳафтада 25 миллион одам бу гриппдан ҳалок бўлган. 18 ойда 550 миллион киши, яъни Ер сайёраси ўша пайтдаги аҳолисининг 29,5 фоизи касалга йўлиққан, 100 миллион киши, яъни сайёра аҳолисининг 5,3 фоизи ҳалок бўлган.

Испан гриппи бу қадар кенг тарқалишига урушдан кейинги антисанитария, қочқинлар лагерлари, армиялардаги аҳвол, урушдан чарчаган давлатларда қарши курашиш учун тиббий ва молиявий ресурслар йўқлиги сабаб бўлган.

Коронавирус инсоният бойиган ва ривожланган паллага тўғри келиб қолди, шу боис унинг оқибатларини бироз юмшатишга эришилди.

Мутахассисларнинг айтишича, агар давлатлар ҳеч қандай чора кўрмаса, одамлар гигиенага ва карантинга риоя этмаса, Ер аҳолисининг 35 фоизидан 70 фоизигача коронавирусга чалинарди. 300 миллионгача одам ҳалок бўларди.

Турли мамлакатлар икки йилгача карантинда қоларди. Бу вақт ичида ўнлаб давлатлар очарчилик, исёнлар, фуқаролик уруши туфайли парчаланиб кетиши мумкин. Капиталистик тузум тўлиқ қуларди.

Инсон ва коронавирус бир-бирига мослашганидан сўнг мутлақо янги дунё, янги тузумлар дунёга келарди. Пандемия уч йил атрофида давом этарди. У тугашига дори топилиши эмас (коронавирусга қарши реал даво топилишига ҳали бир неча ўн йил бор), вирус одамга ўрганиши сабаб бўларди.

Яна бир нарса. “Пандемия” сўзи билан кўпчилик энди танишди, десам янглишмаган бўламан. Бу сўзни қаердадир кўрган, эшитган эдик, лекин бу қадар кенг қўлламасдик.

Аслида коронавирус ҳозирги кунда дунёни қамраб олган ягона пандемия эмас. Биз бир неча ўн йилдан буён давом этаётган ва ҳали тугамаган бошқа бир пандемия ичида яшаб келмоқдамиз, бунга эътибор қаратмасак ҳам.

Бу – ОИТС пандемияси. Бу пандемия расман 1981 йилда бошланган ва бугунга қадар тугагани йўқ. Биз шунчаки унга ўрганиб қолганмиз. Бугун қатъий чоралар кўрилмаса, ҳар бир одам хавфни ҳис этмаса, коронавирус пандемияси ҳам чўзилиб кетиши мумкин. Унга ҳам ўрганиб қоламиз.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
13 май 2024
Рассом Тузга юборилган бу иддаоли мактубни қандай бўлса шундайлигича нашр қилишга қарор қилдим. Мактуб аноним эмас. Уни кимдан келгани ...
16 июн 2016
Аҳмадбой ширкатининг текширилиши натижасида, Озодлик радиосининг билдиришича, 13 миллиард 138 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари ...
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ вақт давом этган мустамлакасидан ...
2 сентябр 2016
Конституция чекловига қарамасдан 27 йил президентлик лавозимида ўтирган Ислом Каримов дафн қилинар экан, ундан кейин ким бўлади деган савол ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...