Асосий мавзулар
22 декабр 2020

Косонда 8 киши томонидан калтакланган 57 ёшли эркак вафот этди

Бош миясидан жароҳат олган Қашқадарё вилояти косонлик 57 ёшли Маҳмуд Мамашарипов 12 декабрь куни оламдан ўтди. Уни 22 ноябрь куни ўзи яшайдиган Пахтазор маҳалласидаги савдо мажмуаси олдида безорилар калтаклаган эди. 

Калтакланганлар сони 4 та бўлган. Улардан бири ўлди, икки кишининг аҳволи оғир, яна бир киши бир неча жойидан пичоқ билан жароҳатланган.

ИИБ бунга совуққонлик билан қараяпти, дея иддао қилди марҳумнинг ўғли Миролим Мамашарипов “Элтуз”га. 

Маълум бўлишича, ота-бола дўкондан чиқиб, уйларига қайтаётган вақтда ўртача ёши 23 ёшдан 31 ёшгача бўлган саккиз йигит уларнинг йўлини тўсган ва аёвсиз калтаклаган.

Муросага келинмагач, ўғил акасига қўнғироқ қилган. Акаси поччаси билан етиб келганида уларга ҳам пичоқ ва темир жисмлар билан тан жароҳати етказилган. Калтакланганлар шифохонага олиб кетилган. Безорилар эса воқеа жойидан яширинган.

– Безорилар бизга ҳужум қилганда отам иккаламиз эдик,- дейди Миролим Мамашарипов. – Дўкондан чиқаётганимизда улар билан тортишиб кетдик. Бу болаларни маҳаллада ҳамма танийди. Умри кўчада ўтадиган бу безорилар дастидан кўчада эркин юриб ҳам бўлмайди. Улар билан аввал бир марта келишмай қолганман. Мени сўккан. Мен ҳам уларни сўкканман. Барчаси бир бўлиб мени калтаклашга маврид излаб юрган экан.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи (исмини сир тутишни сўраган) кишининг сўзига кўра, бир маҳалланинг ўзида ўндан ортиқ фоҳишахона бор. Уларни тўхтатадиган, ишини ўрганадиган одам йўқ.

– Участка нозирларининг ўзлари у аёллардан чўчийди, -дейди у. -Тили қисиқ жойи борми, билмадим, аммо улар маҳалладан файзни аритди. Ёш ўспирин йигитлар ана шу фоҳишаларни талашиб, муштлашиб, пичоқлашиш ҳолатлари ҳам кўп бўлади. Ушбу пичоқлашувдаги болалар ҳам доим кўчада ҳар хил нарсаларни чекиб ўтиради. Маҳалла раиси эса бефарқ. Оч қорним, тинч қулоғим, дейдиганлардан.

Туман ҳокимлиги ходими ушбу маҳаллада бу каби кўнгилсиз ҳодисалар кўп бўлиб туришини, воқеани эса туман ИИБ назоратга олганини билдирди.

– Воқеа қонун доирасида ўрганилмоқда, – деди “Элтуз” билан суҳбатлашган ИИБ мулозими. – Айбдорлар ўз жазосини олади. Икки фуқаро устидан жиноят иши очилган. Қолган йигитлар сўроқ қилинмоқда. Холис гувоҳлар ҳам бор. Воқеани ўрганишда ҳеч қандай муаммо туғилгани йўқ. Тергов жараёнлари давом этмоқда.

Тағин ўқинг
2 май 2016
«Народное слово» газетасининг «Жаҳон» ахборот агентлигига асосланиб ёзишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистонда ...
23 март 2016
“Халқ сўзи” газетаси “Жаҳон” ахборот агентлигига асосланиб Ўзбекистон президентининг 2015 йил якунларига бағишланган машваратдаги маърузаси Буюк Британия экспертлар ҳамжамиятида ...
16 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
26 апрел 2021
Замонавий ўзбек туркшунослигининг йирик вакили Андрей Кубатин 2020 йил 29 октябрда коронавирус хасталигидан вафот этганди.  2017 йилда олим Жиноят ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...