• фото © Amnesty International
Асосий мавзулар
4 декабр 2019

Ўзбекистон хорижий инвесторларни чорлаш учун ҳуқуқий ландшафтни халқаро андозаларга мослаштирмоқда

Туркиялик сармоядорлар Ваҳит, Фикрет ва Ресат Гунешларнинг таъкидлашларича, 2011 йилда Ўзбекистон расмийлари уларнинг Тошкентдаги савдо марказини эгаллаб олишдан олдин ака-укаларни бир неча ой қамоқда сақлашган.

Бу каби ҳикоялар узоқ йиллар ҳумронлик қилган автократ Ислом Каримов вафотидан кейин 2016 йил охирида ҳокимият тепасига келган президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ислоҳотлардан руҳланган инвесторларни кўп ҳам хавотирга солаётгани йўқ. Февраль ойида чиқарилган бир миллиард долларлик суверен облигацияларга талаб таклифдан саккиз баравар юқори бўлди. Апрель ойида Мирзиёев хусусийлаштириладиган активларнинг узун рўйхатини эълон қилди.

Шунга қарамай, мамлакатнинг Туркия билан инвестиция шартномасига асосланган ҳолда Вашингтонда бўлиб ўтган арбитраж суд қарори билан Ўзбекистондан қарийб 40 миллион доллар товон ундиришга эришган ака-ука Гунешлар каби сармоядорлар билан муносабларда айрим хавотирлар сақланиб қолаётир. 

Кўринишидан, халқаро инвесторларни тинчлантириш заруратини англаган Мирзиёев ҳукумати Ўзбекистоннинг ҳуқуқий майдонини халқаро меъёрларга мослаштиришга қаратилган ислоҳотларни таклиф этмоқда. 

Ислоҳотлар эркин иқтисодий зоналарда махсус ҳуқуқий режимларни яратиш ва давлат судлари ўрнига арбитражлардан фойдаланишни рағбатлантиришни кўзда тутади. Бу ташаббуснинг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизими билан таниш бўлмаган халқаро инвесторларга бизнес алоқаларда нисбатан тушунарли қоидалардан фойдаланиш имкониятини яратади. 

МХХ ходимлари Воҳидни мунтазам душга олиб кириб ечинтиришган ва уни энгашишга мажбурлашган, уришган ва жинсий таҳқирлашган. Қийноқлар остида унга қарши уйдирилган айбловларга иқрор бўлишга мажбурлашган, охир оқибат у шундай қилишга мажбур бўлган. Амнести Интернешнл ташкилоти олган интервьюдан.

«Навоий» ЭИЗда инглиз ҳуқуқининг жорий этилиши

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ ЭИЗ мавжуд. Бу зоналардаги сармоядорлар қўшимчасига солиқ ва божхона имтиёзларидан ҳам фойдаланади. Бироқ «Навоий» ЭИЗда иккита муҳим устуворлик бор. Биринчидан, май ойида қабул қилинган президент фармонига асосан, ЭИЗга Ўзбекистоннинг энг катта ҳудудларидан бири – бутун Навоий вилояти киритилди. Иккинчидан, июль ойида ҳукумат “Навоий” ЭИЗда инглиз ҳуқуқини жорий этиш ниятини эълон қилди. 

Халқаро инвесторлар инглиз ҳуқуқини мослашувчан ва бизнес учун қулай, статут ва прецендент ҳуқуқларнинг кенг тўпламига эга бўлгани учун ҳуқуқий аниқликнинг юқори даражасини таъминлайдиган тизим деб ҳисоблайди. Расмий Тошкент инглиз ҳуқуқининг қўлланиши хорижий инвесторлар учун жозибали бўлган бизнес муҳитни яратишнинг қисқа йўли бўлишига умид қилмоқда. 

Тошкент қўшни Қозоғистон тажрибасидан руҳланган бўлиши мумкин. Ўтган йили ташкил этилганидан буён Остона халқаро молия маркази (AIFC)да инглиз ҳуқуқига асосланган ҳуқуқий тизим амал қилади. Гарчи AIFCнинг яшовчанлиги сўроқ остида бўлса-да, балки инглиз ҳуқуқи шарофати биландир, кўплаб мақтовларга эришди. 

Шунга қарамай, Тошкент ташаббусларининг асосий тамойиллари турли саволларни туғдиради.

  • «Навоий» ЭИЗда инглиз ҳуқуқи қай ҳолатда қўлланилиши номаълум. Бу Абу-Даби молиявий марказидаги каби инглиз қонунлари ва суд қарорлари тўғридан-тўғри қўлланилишини англатиши ҳам мумкин. Бу ёндашув сармоядорлар ишончини қозониш учун катта имконият яратиши мумкин, шу билан бирга, инглиз ҳуқуқи ва Ўзбекистон қонунчилигининг мажбурий меъёрлари ўртасида турли қарама-қарама қаршиликларни келтириб чиқариши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Инглиз ҳуқуқини жорий этиш ортидан келиб чиқадиган бу каби низоларни ҳал этишнинг ишончли механизмлари бўлмаган чоғда ҳуқуқий ноаниқлик янада чуқурлашиши, натижада мазкур тизимни киритишдан мақсадни йўққа чиқариши мумкин. Муқобил сифатида Тошкент AIFCдаги каби ёндашувга бориши, яъни молия маркази қоидалари инглиз ҳуқуқига асосланган бўлса, зарурат туғилганда ҳукумат томонидан тегишли ўзгартиришлар қилиниши мумкин. Бу эса қарама-қаршиликлар юзага келиши эҳтимолини камайтиради, аммо инглиз ҳуқуқи тамойилларидан қанча чекинилса, халқаро инвесторларнинг ишончи шунча камайиб боради.
  •  
  • Янги ҳуқуқий режим қачон кучга кириши номаълум. Инглиз қонунчилигини жорий этиш «Навоий» ЭИЗда халқаро инвесторлар учун жозибали ҳуқуқий режимни йўлга қўйишнинг энг қисқа йўли бўлиши мумкин, аммо уни яратиш ва тегишли қонунларни тасдиқлаш учун йиллар зарур бўлиши эҳтимоли бор. Масалан, AIFC мисолида бунинг учун уч йил керак бўлди, устига устак, Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш киритишга тўғри келди.
  • “Навоий” ЭИЗда янги ҳуқуқий режим қандай қўлланилиши номаълум. Ишончли ҳуқуқий тизим нафақат юқори сифатли қоидалар тўпламини, балки ушбу қоидаларнинг тўғри, тез ва яхлит равишда қўлланилишини таъминлаш учун инфратузилмани ҳам талаб қилади. AIFC янги халқаро арбитраж марказни ва инглиз суд тизимининг собиқ аъзолари, таниқли адвокатлар ва махсус ўқитилган маҳаллий ходимларга эга алоҳида инглиз услубидаги судни яратган бўлса, ҳозирча «Навоий» ЭИЗда бунга ўхшаш ҳеч нарса кўзда тутилаётгани йўқ. Шунинг учун ҳуқуқий келишмовчиликларни ҳал этиш билан, кўринишидан, Ўзбекистоннинг оддий давлат судлари шуғулланади.

Низоларни арбитраж орқали ҳал қилиш

Ўзбекистоннинг «Навоий» ЭИЗга оид режалари халқаро сармоядорлар учун бизнес муҳитни яхшилаш салоҳиятига эга бўлиши мумкин. Аммо айрим сармоядорлар кутишни ёқтирмайди. Бошқалар эса охир-оқибат давлат судларида давлатнинг ўзи ёки маҳаллий нуфузли шахслар билан судлашишга тўғри келишидан хавотирга тушиши ҳеч гап эмас. Бундай инвесторлар учун реал муқобил, худди ака-ука Гунишлар мисолида бўлгани каби, мустақил арбитраж судлар ҳисобланади. 

Мирзиёев ҳукумати арбитраж суд инвесторлар учун қанчалик мақбуллигини англаб турибди. 2018 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ўзининг арбитраж органини – Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил қилди. TIAC қоидаларига кўра, TIAC ҳаками сифатида халқаро судьялар тайинланиши мумкин. Бундан ташқари, TIACда томонларнинг келишувига биноан хорижий қонунчилик қўлланилишига рухсат этилади. TIACда томонлар Ўзбекистонда юридик амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган адвокатларни жалб этиши мумкин бўлади. Моҳиятан, халқаро инвесторлар TIACдан ўз низоларини маҳаллий даражада ҳал этиш мақсадида фойдаланиши мумкин ва бу зарурат туғилганда Ўзбекистон ҳуқуқ тизими билан муомалани имкон қадар камайтириш имконини беради. 

“Навоий” ЭИЗдаги ҳуқуқий ислоҳотлар мисолида TIACнинг истиқболи бу марказ амалда қандай ишлашига боғлиқ бўлади. Гарчи Ўзбекистон ҳукумати TIACни қўллаб-қувватлашига қарамай, унинг бутун дунёдаги кўплаб бошқа нуфузли арбитраж марказлари билан рақобат қилишига тўғри келади. 

Навбатдаги қадамлар

Ҳуқуқий майдонни халқаро андозаларга мослаш бўйича ислоҳотлар қандай натижа беришини вақт кўрсатади. «Навоий» ЭИЗ масаласига келсак, халқаро инвесторлар янги ҳуқуқий тизим уларга қанчалик мос келиши борасида хулоса қилиш учун  бу ҳақда батафсил маълумотларни кутмоқда. TIAC эса ҳали нуфуз орттириши керак, бунга эса вақт талаб этилади. 

Агар Ўзбекистон халқаро сармоядорлар учун қулай шароитлар ярата олса, мамлакатнинг имкониятлари жуда катта. Жорий йил бошида эълон қилинган хусусийлаштириш жараёни халқаро сармоядорлар учун айниқса жозибали бўлиши эҳтимоли юқори. Рўйхатда молия, қурилиш, озиқ-овқат ва ичимликлар, нефть кимёси ва энергетика соҳасидаги 30 га яқин давлат корхонаси бор. Ҳукумат 2023 йилгача ушбу компаниялардан 20 тасини IPOга чиқаришга интилаётгани ҳисобга олинса, ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилиш янада долзарблиги кўринади. 

Мақола ўзбек тилига “Элтуз” нашри томонидан таржима қилинди. Оригинал: Uzbekistan internationalizes legal landscape to entice foreign investors

Тағин ўқинг
17 октябр 2019
Ўзбекистон сиëсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаëти янгиликларини ëритиб келаëтган togri.uz сайти фаолияти 14 октябрда тўхтатилди. Сайт муҳаррири Хуршид ...
16 апрел 2019
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар суди 15 апрель куни ҳуқуқ фаоли, 68 яшар Аъзам Турғуновнинг ички ишлар ходими ...
20 феврал 2017
Андижондаги тижорат дўконларида одатда одамлар баҳор пайти уйда пиширадиган сумалак сотила бошланди. Баъзи одамлар бу таомни сотиб олиш имкони ...
14 июл 2016
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди. Бу галги сўровни ...
Блоглар
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...