Клара Цеткин – 8 мартдаги байрамни ихтиро қилган аёл
Клара Цеткин хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол курашчи эди. Унинг исми Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш билан узвий боғлиқдир.
Германия ва халқаро социалистик ва хотин-қизлар ҳаракатининг энг таниқли вакилларидан бири Клара Цеткин 20-аср тарихига нафақат фаол коммунист, балки Европа аёллар ҳуқуқлари ҳаракати шаклланишида муҳим роль ўйнаган ислоҳотчи сифатида кирди.
Клара Цеткин 1857 йилда Саксониянинг Видерау шаҳридаги қишлоқ ўқитувчиси оиласида туғилган. Лейпциг педагогика гимназиясида ўқиётган пайтида у социал-демократларнинг махфий йиғилишларига қатнай бошлади ва 1878 йилда Социалистик ишчилар партиясига қўшилади.
1892 йилдан бошлаб Клара Цеткин аёллар учун «Тенглик» газетасини чиқара бошлади.
1910 йилда Копенгагенда социалистлар халқаро конференциясида Клара Цеткиннинг таклифига биноан, кейинчалик 1857 йил 8 мартда Нью-Йоркдаги тўқимачилик корхоналарида ишчилар намойиши йиллигига тўғри келадиган Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлашга қарор қилинди.
Аксарият собиқ иттифоқ мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни аввалига аёлларнинг муносиб меҳнат шароитлари учун кураши сифатида қабул қилинган бўлса-да, оналик ва аёллик бағишланган гендер байрамга айланди.
Eltuz.com