Асосий мавзулар
11 август 2021

Россия мудофаа вазири: “Толибон” Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегараларини эгаллаб олди

“Толибон” етакчилари чегараларни назорат остига олгандан кейин қўшни давлатларга ҳужум уюштирилмаслигини ваъда қилмоқда”, дейди Россия
мудофаа вазири.

Al Jazeera ахборот агентлигининг хабар беришича, “Толибон” жангарилари тезкор ҳужумларини давом эттирмоқдалар. Бугунги кунга келиб улар Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегараларини назоратга олишди.

“Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сешанба куни Москвада ёшлар конференциясида гуруҳ раҳбарлари ҳудудий ютуқларни қўлга киритгандан кейин қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка ваъда беришганини айтди”,
деб ёзади Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги.

Унинг қўшимча қилишича, Россия минтақадаги иттифоқчилари билан қўшма машғулотларни ўтказишда давом этади.

Россия Тожикистонда ҳарбий базага эга ва собиқ совет республикаси Москва бошчилигидаги ҳарбий блокга аъзо, яъни Москва босқинчилик юз берган тақдирда Ўрта Осиёдаги давлатларни ҳимоя қилишга мажбур
бўлади.

Ўзбекистон ҳам Россия билан яқин алоқада. Россия шу ой Афғонистон чегараси яқинида Ўзбекистон ва Тожикистон билан машғулотлар ўтказди. Шунингдек, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини янги зирҳли машиналар ва ўқотар қуроллар билан мустаҳкамлади.

1979 йилдан 1989 йилгача Афғонистонни эгаллаб турган Совет Иттифоқининг 15000 ҳарбийси ўлдирилган ва ўн минглаб одам яраланганди.

“Толибон” АҚШ қўллаб-қувватлаган ҳукуматни мағлуб этиш ва қаттиқ исломий қонунларни тиклаш учун курашмоқда. Сўнгги кунларда гуруҳнинг олдинга силжиши ҳукумат ва унинг иттифоқчиларини жиддий
ташвишга солди.

Охирги зўравонлик АҚШ бошчилигидаги хорижий кучлар мамлакатдан
чиқиб кетиши билан юз берди.

Ҳукумат расмийсининг билдиришича, “Толибон” чоршанба куни Афғонистон шимолидаги яна бир шаҳарни қўлга киритган. Бу олти кун ичида босиб олинган тўққизинчи вилоят марказидир.

Толибларнинг Бадахшон вилояти маъмурий маркази Файзободни қўлга киритиши президент Ашраф Ғани шимолдаги энг йирик шаҳар бўлмиш Мозори Шарифга келган пайтга тўғри келди.

Бадахшон Тожикистон, Покистон ва Хитой билан чегарадош.

2001 йилда ҳокимиятдан четлатилган “Толибон” ҳозир Афғонистоннинг собиқ Совет Марказий Осиёси билан чегарадош кўплаб шимолий вилоятларини назорат қилмоқда.

1996 йилдан 2001 йилгача бўлган даврда гуруҳ ҳеч қачон шимолни тўлиқ назорат қилмаган, лекин бу сафар пойтахт Кобулни эгаллашдан олдин мазкур ҳудудларни тўла измига олиш ниятида.

Гуруҳнинг таянч пунктлари Афғонистоннинг жануби ва шарқида жойлашган.

ММанба: Al Jazeera ахборот агентлиги 

Тағин ўқинг
27 апрел 2021
Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат ...
30 декабр 2020
Ичида президент ваъзлари қамалган смартфон сотувга чиқди. Eltuz.com
25 феврал 2016
Ўзи бир хилу муаллифи ҳар хил мақолалардан бино бўлган ўзбек газеталарида эътиборимизга чалинган тенденция ўзбек парламенти Ҳисоб палатаси ҳисоботига ...
11 январ 2021
Ҳақиқий ислоҳотлар эркин фикрловчи ва танқидчиларни тор-мор этиш эмас, балки уларни рағбатлантириш ва ҳатто қамраб олиш орқали амалга оширилади. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...