• ФОТО: RU.WIKIPEDIA.ORG
Асосий мавзулар
6 июл 2022

Интернетсиз қолаётган Қорақалпоғистон, уруш палаткаларини эслатувчи Нукус шифохонаси…

Конституцияга ўзгартиш олдидан тўполон кўтарилган Қорақалпоғистонда ҳамон интернет ишламай турибди, маҳаллий аҳоли айрим ҳудудларда электр токи йўқлигини айтмоқда. «Элтуз» мухбири телефон орқали маҳаллий аҳоли билан боғланди.

«23 ёшли ўғлим ҳалок бўлди, 30 ёшли ўғлимни ушлаб олиб кетишган. Намойишда иштирок этганман, деб тан олса уйига қўйиб юборяпти экан. Ўғлим намойишда иштирок этиш учун кўчага чиқмаган эди. Укасини кўчадан олиб келиш учун чиққан эди. Ҳувуллаб қолган Нукус кўчаларида яқин ўттиз йилда бунақанги кўп одам йиғилмаган эди. чунки Кўп қаватли уйларнинг ярми бўш. Уй эгалари бўлса ҳам бу ерда яшашмайди. Кўпи Тошкентга, Қозоғистонга ва Россияга кетишган. Ўзимизнинг қўшнилар ҳам анчагинаси Қозоғистон фуқаролигини олган. Имкон бўлди, дегунча юртни ташлаб кетишни режалаштирган. Биз юртни ташлаб ҳеч қаерга кетмаймиз. Ўғлимни уйга қайтишини кутяпмиз. Бир ўғлимдан айрилдим, яна бунисидан айрилиб қолишдан қўрқаяпман ” дейди Нукус турғуни.

Ўзбекистон Бош прокуратураси берган дастлабки маълумотларга кўра, 18 нафар киши вафот этган, 243 киши, жумладан 38 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жароҳатланган. 4 июль эрталабига 100 га яқин киши шифохонада бўлган.

Нукус марказий шифохона ҳамшираси ҳолат бўйича «Элтуз»га маълумот берди.

«Нукус марказий шифохонаси ярадорлар билан тўлган. Ҳудди, уруш даврларини эслатади. Қўли йўқ, оёғи йўқ аммо яшашга умиди бор одамларни даволаяпмиз. Икки кун «смена» алмашмасдан ишладик. Учинчи кун уйга жавоб беришди. Келган беморларни шахси номаълум. Марҳумларни яқинлари ҳам таний олмаяпти.

Шифохонанинг ўзида ўнлаб марҳумлар бор эди. яна ўндан ошиғи бу ерга келгунига қадар жон берган. Бу кунлар бошқа қайтарилмасин. Катта шифохона бўса ҳам жой етмади. Врачлар улгуришмади. Шундоғам аҳволи оғир бўлиб турган беморлар бирин-кетин кўз олдимизда жон берди» дейди ҳамшира.

«Элтуз»га мурожаат қилан нукуслик бир гуруҳ маҳаллий аҳоли вакилларига кўра мурожаатчилар яқинлари 1 июль санасида қўлга олиб кетилган ва ҳозирга қадар қаерда эканлиги номаълум қолмоқда. Шунингдек арзгўйлар 6 июль санасида ҳм интернет Қорақалпоғистон бўйлаб узиб қўйилгани ва айрим ҳудудларда электр токи ҳам йўқлигини айтишди. Нукус шаҳри 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларга саҳна бўлган эди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий баёнотига кўра жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш ва фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида Деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2016
Меҳнаткашлар ҳуқуқи Халқаро Форуми (ILRF) 2016 йил Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимоячиларини мукофотлар билан тақдирлаши ҳақида эълон қилди, улар орасида ўзбек ...
11 ноябр 2020
Пост деб ёзишга арзигулик фикр ва кечинмаларим ҳам қолмабди, чамаси. Мумтоз шоира Нодиранинг: Сен на учун дунёга келдинг,Кайфиятинг баён ...
13 май 2016
Кино кўришни севаман. Айниқса фантастик трагикомедия жанридаги киноларни. Кеча Роман Артемьев суратга олган “Человек из будущего” деган кинони кўрдим. ...
30 январ 2017
Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда. Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда. Мамлакатга чет-эл сармояси ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...