«Ипак йўли» – Тарихий хазина, бебаҳо имконият!
2018 йилнинг 28 июнида Хитойнинг Шиндау шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Халқаро Ташкилоти саммитида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ипак йўли” Халқаро Университети таъсис этилган эди.
Бу Университетда ҳозирда икки ярим мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Университетда таълим инглиз тилида берилади.
«Бизнинг кутубхонамизда 25 мингдан кўпроқ китоб бор. Уларнинг аксари Туризм соҳасига таалуқли. Кутубхонадаги китобларни рақамлаштириш учун Эпим тизими қўлланилмоқда. Университетимизда тўла жиҳозланган ошхона бор», дея таърифлайди самарқандлик талаба Университет имкониятларини.
“Ўтган йилларда бу университет Марказий Осиёда сайёҳлик бўйича кўплаб иқтидорларни етиштирди. Мен бу университет Марказий Осиёда энг кучли университетлардан бирига айланишига ишонаман.“ дейди «Ипак йўли» университети вице-ректори Зоу Тонг Киан.
“Ипак Йўли” Халқаро Университети, номидан маълум бўлганидек, бошқа маъмулий университетлар каби эмас. У махсус жойда жойлашган. Унинг Самарқандда жойлашгани бизга тарихий хазиналар, тарихий ўтмишни таъкидлаш имконини беради. У шунингдек бизга беқиёс тарихий хазинани сақлаб қолиш имконини яратади.
Мамлакатдаги илғор илм маскани бўлган бу университет ректори ва давлат арбоби Азиз Абдуҳакимов 2022 йил ноябр ойида Япония олий мукофоти Буюк кордон – «Чиқаётган Қуёш ордени» билан тақдирланган эди. Японияда таълим олган Абдуҳакимов кунчиқар мамлакатидаги олий таълим стандартларини “Ипак йўли” Халқаро Университетида жорий қила бошлади.