Асосий мавзулар
6 июн 2022

6 июнь – Ўзбекистонда цензура ташкил топган кун

1922 йилнинг 6 июнида Халқ комиссарлари кенгаши декретига кўра, Адабиёт ва нашриёт ишлари бўйича бош бошқарма (Главлит) ташкил этилди.

Бу цензура идораси «қайта қуриш» ва мустақилликнинг дастлабки даврида тугатилди.

Бироқ собиқ совет мамлакатлари ичида бу идоранинг меросхўрлари Ўзбекистонда сақланган. Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шу меросхўрларнинг биридир.

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг матбуот ва сўз эркинлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2019 йил олдинги йилга нисбатан уч поғона туширилган ва дунёнинг 180 мамлакати бўйича 169-ўринни эгаллаган эди.

Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилоти – CPJнинг Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб чиқарган баёнотида жаҳоннинг цензура энг кучли бўлган 10 мамлакати санаб ўтилади.

Ўзбекистон улар орасида 6-ўринда қолмоқда.

www.eltuz.com

Тағин ўқинг
11 январ 2016
Бугун  Президент резиденцияси олдида пикет ўтказганлари учун олиб кетилган намойишчиларнинг соат кечки 22.00 да  қўйиб юборилгани хабар етиб келди. ...
29 декабр 2015
Абдужамил Дўстмуҳаммад Eltuz.com Йил сўнггида содир бўлган воқеалар ва матбуотга сиздирилган иддаолар шундай тахмин қилишга асос беради. Кейинги кунларда ...
16 сентябр 2019
Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим. Нимага тўй индустриясини бузиш керак? Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса, бадавлат ...
6 октябр 2016
Айни кунларда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига иштирок этиши кутилаётган номзодлар учун сайловчилар имзосини тўплаш жараёни бормоқда. ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...