Document UZ
13 декабр 2017

ХМТ: Мажбурий меҳнат тақиқланганлигидан кўпчилик хабардор

12 декабрь куни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистонда ҳукуматнинг мажбурий меҳнатни тугатиш чораларини кўргани ҳақида баёнот берди.

ХМТ сайтидаги мақолага кўра, Ўзбекистонда пахта теримида сўнгги бир неча йил ичида «болалар меҳнатидан фойдаланиш тўхтатилгани, мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилгани» маълум бўлган

30 ноябрь куни Тошкентда ўтган давра суҳбатида муҳокама қилинган бу хисоботни 2018 йил бошида ХМТ Жаҳон банкига тақдим этишни режалаштирган.

ХМТ экспертлари, жумладан, «мамлакатнинг барча вилоятларида пахта йиғим-терими билан шуғулланучи ҳокимликлар, таълим ва тиббиёт ходимларини қамраган 3 мингта музокара, 1000 нафар шахс билан телефон орқали сўровнома ўтказишганини билдиришади.

Теримчиларни жалб қилиш билан шуғулланувчи 6,3 мингга яқин киши учун тренинглар ўтказишган ва теримда «болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида хабардорлик даражаси юқори эканлигига амин бўлишган.

Бу йилги теримга Ўзбекистонда пахтачиликка алоқаси бўлмаган деярли барча соҳа ходимлари жалб этилгани, мажлисларда «кам одам олиб чиққан» мактаб директорларининг болохонадор сўкилгани ХМТ маълумотларига кирмаган.

Шунингдек, оммавий теримчилар эшелони бир вилоятдан иккинчи вилоятга шахсий машиналарда, автобусларда, поездларда милиция назорати остида сургун қилингани ҳақида ҳам ХМТ вакиллари одатдагидек индашмайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июл 2019
Дилором Иcҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган. Шеърлари матбуотда чоп қилинган. «Эрк» ...
1 апрел 2015
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Ўзбекистон мустақиллиги арафасида мамлакат аҳолиси президент сиёсатини тўлиқ қўллаб қувватлашини билдирди, балки етар… ...
17 январ 2020
Биров бир нима деса, дарров лаққа тушма. Кишининг гапига қулоқ сол, аммо билганингдан қолма. Етти ўлчаб бир кес. Бу ...
4 июн 2016
Машхур ўзбек хонандаси, Россиянинг «Голос» шоу юлдузи Наргиз Зокирова (44) 2 июн куни ўзининг италиялик эри Филипп Балцано билан ...
Блоглар
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги ...
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...