Document UZ
26 январ 2018

Бир гуруҳ ўзбеклар президентдан Муҳаммад Солиҳни юртга қайтаришни сўрашди

23 январь куни бир гуруҳ ўзбекистонликлар мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни “ватанга қайтариш”ни сўраб президентга мурожаат хати ёзишди.

“Энди биз қўрқмаймиз. Сиёсий йўлдан борамиз!” деди «Элтуз» нашрига интервью берган ташаббус иштирокчиларидан бири шоир Маҳмуд Ражаб.

26 шахс, жумладан, Маҳмуд Ражаб, Илҳом Алиев ва Аминбой Қодиров ташаббуси билан ёзилган мурожаатга фейсбук тармоғида имзо тўплаш давом этмоқда.

«Ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниб, чет элларда қувғинда юрган ватандошларимизни, хусусан, мухолифат лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ номини оқлаб, Ватанга қайтариш вақти аллақачон етди, деб ўйлаймиз», дейилади мурожаатда.

Дастлаб президент Шавкат Мирзиёевдан мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраш ташаббусини 30 декабрь куни тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов кўтариб чиққан эди.

Бундай чақириқ сабабини у “ҳар қандай давлатда мухолифат бўлиши кераклиги” билан изоҳлаган эди.

Кузатишларига асосланиб, ҳуқуқ фаоли ўз баёнотида Муҳаммад Солиҳ мамлакатга қайтиши кераклигини билдирган эди.

Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтариш ташаббуси иштирокчилари 90-йиллар охирида сўндирилган сиёсий фаолиятнинг тикланиши учун бу дастлабки қадам бўлишини билдиришмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 апрел 2020
Ўзбекистон ҳукумати «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди. ...
6 ноябр 2017
Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги ишончли манбанинг билдиришича, яқинда Тошкент вилояти прокуратураси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида яшовчи ...
19 апрел 2019
“Чегарасиз мухбирлар” (RSF) ташкилоти 2019 йил учун йиллик Матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Бу индексга кўра, Ўзбекистон 180 давлат ...
9 май 2022
Абдулазиз Маҳмудов бир неча бор мендан видео интервю олишни сўраган. Бунга вақт ҳам, истак ҳам бўлгани йўқ. Мен унинг ...
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...