Document UZ
19 декабр 2019

Тошкент метроси қурилишида қурбон бўлганлар исмлари очиқланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги метро қурилиши пайтида кўчки оқибатида ҳалок бўлган олти нафар шахснинг исмларини эълон қилди. Уларнинг тўрттаси Қашқадарёда, иккитаси Самарқанд вилоятида туғилган.

Олтинчи қурувчининг жасади пайшанба куни эрталаб топилди, дея хабар беради «Газета.ўз» ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб.

1. Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли (1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида яшаган);

2. Равшанов Жонибек Ислом ўғли (1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида яшаган);

3. Абдуллаев Давронбек Ботирович (1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида яшаган);

4. Диёров Анвар Нормуродович (1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган);

5. Раҳматов Ихтиёр Амриддин ўғли (1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида туғилган);

6. Каримов Зариф Тўлқинович (1981 йилда туғилган, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшаган).

Ҳукумат комиссияси топшириғи билан ҳар бир марҳум оиласига 100 миллион сўмдан пул ажратилди. 18 декабрь куни Тошкент метросининг Юнусобод линиясини узайтириш учун бошланган қурилиш участкасидаги очиқ майдончага 250 куб метр ҳажмдаги тупроқ қулаб тушган, дастлабки тахминларга кўра, жами 20 нафар қурувчи тупроқ остида қолган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
7 феврал 2017
«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ...
21 октябр 2020
Қашқадарёнинг Ғузор туманида 21 октябрь куни ойлик маошлари берилмаганидан норози GTL ENTER ENGINEERING компанияси ишчилари ғалаён кўтаришди. Ижтимоий тармоқларда ...
8 август 2017
Элтуз нашри ўтган 2016 йилнинг айни 8 августида, ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...