Асосий мавзулар
8 январ 2024

Тошкент ҳалокат ёқасида

2019 йилнинг июлида интернетда таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст “Пуфак” сарлавҳали мақола эълон қилдию, Арипову, Ортиқхўжаевларнинг хейт компанияси нишонишга айланди.

Ёзувчи бош вазир Абдулла Арипов раҳнамолигида мамлакатнинг ҳар бир бурчагида “сити”лар қурилиши юзасидан ўзгачароқ фикр билдирган, айниқса, уларни қураётган фирмалар фаолияти шубҳали эканига ишора қилган эди.

“Пуфак” мақоласи чиқишидан 8 ой олдин Тошкентга ҳоким этиб тайинланган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олмазору Юнусобод Ситилари қурилишини бошлаб юборганди. Ортиқхўжаев Тошкентни Дубайга айлантиришга ваъда берганди.

Тошкентда минглаб дарахт аёвсиз кесиб ташланди.

“Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш турган қасрнамо уйлар узра буюк бир пуфак шишиб келмоқдаки, бир-икки йил ичида пақ этиб ёрилиб кетиши муқаррар”, дея огоҳлантирган эди Мурод Муҳаммад Дўст.

Бугун Тошкент шаҳри дунё бўйича 10 ўринда. Аммо, Ортиқхўжаев ваъда қилган Дубай кўрсаткичлари бўйича эмас. Бугун ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст башорати нечоғли тўғри бўлгани рўёбга чиқмоқда.

Тошкент дунёдаги энг гўзал, энг обод, энг қулай шаҳарлар рўйхатида эмас.

Аксинча, бир пайтлар “порла шарқ машъали”  дея мадҳ этилган Ўзбекистон пойтахти дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлари ўнталигига киритилди.

Мурод Муҳаммад Дўст айтганидай,  пуфак “пақ” этиб ёрилмадию, лекин тешилиб, писс этиб ел чиқармоқда. 

Сўнгги кўрсаткичлар бўйича, Тошкентда ҳаво ифлосланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан салкам 19 баравар кўпдир.

Қиёслаш учун айтамиз, Қирғизистон пойтахти Бишкек энг ифлосланган шаҳарлар орасида 24-ўринда, Остона эса 96 -ўриндадир.

ҲАВО ИФЛОСЛАНИШИНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Тошкент ҳавосининг ифлосланиши пойтахт ҳаётига кўп жиҳатдан салбий таъсир кўрсатмоқда. Мана улардан айримлари:

1. Соғлиқ: Ифлосланиш аҳоли, айниқса болалар, қариялар ва олдиндан соғлиғида муаммолари бўлган шахслар орасида саратон, нафас йўллари ва юрак-қон томир касалликларини кўпайган.

2.  Ҳаёт сифатининг пасайиши:  ифлосланиш шаҳарлардаги умумий ҳаёт сифатини пасайтирган. Ёз мавсумида шаҳарнинг айрим ҳудудларини ёқимсиз ҳид босади. 

3.  Атроф-муҳитнинг бузилиши:  ифлосланиш экотизимларга зарар етказди,  сув манбалари ифлосланди, дарахтларнинг аёвсиз кесб ташланиши натижасида шаҳар чўллашмоқда,  биологик хилма-хиллик пасаймоқда.

4. Харажатларнинг ошиши:  Ифлосланиш соғлиқни сақлаш харажатларининг ошишига, мулк қийматининг пасайишига олиб келиши мумкин. 

5.  Ижтимоий тенгсизлик:  ифлосланиш кўпинча номутаносиб равишда маргиналлашган жамоаларга таъсир қилади ва мавжуд ижтимоий ва иқтисодий номутаносибликни кучайтиради. Табақалашув туфайли Тошкентда фақат бойлар яшайдиган ҳудудлар пайдо бўлди. Пойтахтда яқин келажакда геттолар пайдо бўла бошласа ажабланманг.

НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Агар Тошкентни экологик фалокатдан қутқармоқчи бўлсак, Элтуз қуйидаги чоралар кўрилиши шарт деб ҳисоблайди:

– Қурилишларга камида ўн йилга мараторий эълон қилиш керак ёки бино қуриш шартларини кучайтириш керак. Мисол учун, битта бино қурган ширкат 1000 дона дарахт экиб ўстириши керак;

– Дарахт кесганни қотил сифатида қамаш керак;

– Тошкентда машиналарни кескин камайтириш керак;

–  80 навли бензинни бутунлай сотувдан чиқариб ташлаш керак. Машина сотиб олган шахс қиммат, аммо сифатли бензин сотиб олиш йўлини ҳам қилади;

– Бензин ва дизел ҳисобига ҳаракатланадиган машиналар ишлаб чиқаришни озайтириб, электрокарларни кўпайтириш керак;

– эски машиналарни шаҳарга умуман киритмаслик зарур. Шаҳар марказига киришни эса пуллик қилиб қўйиш керак.

Элтуз бу тавсияларни ўзи ўйлаб топаётгани йўқ. Бундай тажрибалар дунёнинг энг кўркам шаҳарларида қўлланилган. Лондонда шаҳар марказига кирган машина кунига 15 фунт, яъни салкам 20 доллар тўлайди. Лондонда ҳалқа йўллар билан бир қаторда ҳалқа ўрмонлар барпо этилган. Шаҳар айланасига “яшил белбоғ” билан ўраб олинган. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 2035 йилга бориб ўзидан заҳар чиқарувчи бензин ва дизел ёқилғиси билан юрадиган автомобиллар ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишга қарор қилган. Саудия Арабистони ҳукумати атроф-муҳит вандализмига қарши курашиш бўйича қатъий чораларни эълон қилган.  Бир ярим йил муқаддам кучга кирган қонунга кўра, дарахт кесганлар деярли 8 миллион доллар жарима ва 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Тўғри, барча чоралар ўта кескин, аммо келажак авлодларга чўлу биёбон қолдиришни истамасак, оғир йўлдан боришга мажбурмиз.

Тағин ўқинг
20 октябр 2021
Ўзбекистон президенти сайлови арафасида мустақил журналистлар ва блогерларга босимлар кучайди. Хусусан, 16 октябрь куни “Озодлик”нинг телеграм каналига журналистларга ўлим ...
14 декабр 2022
Ўзбекистондаги энергетика соҳасидаги абсурдликлар, путиноид ўрисқуллар ва дин тужжори толибон каллаларнинг қора фонида Америка олимларидан дунёни севинтирувчи бир хушхабар.  ...
5 феврал 2018
МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди. ...
9 сентябр 2019
«Элтуз» ҳар ҳафта ўзининг ютуб каналида Швецияда яшаётган ўзбек ошпази Дўстназар Худойназаров билан ҳамкорликда янги «Биздан жиз-з» рукнини бериб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...