Асосий мавзулар
3 апрел 2024

ЎзМТРКнинг аҳмоқона ўйинлари давом этади

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси рахбарияти устидан навбатдаги шикоят мактуби Элтузга етиб келди. Уни тағин Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритиб, қозони зўр-базўр қайнаб турган ходимлар йўлламоқда.

«ЎзМТРК раҳбариятининг ўз тасарруфидаги телеканалларга топширган охирги топшириғи отни кулдирадиган, эшакни ҳангратадиган даражада ахмоқона бўлди» дея ёзади мактуб муаллифлари.

Хатдан маълум бўлишича, рахбарият иддаосига кўра, сўнгги пайтларда “BBC”, “Ozodlik”, “Eltuz” каби миллатимизга ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи оммавий ахборот воситалари ўз чиқишлари билан халқимизни чалғитишга, тўғри йўлдан кетаётган фуқароларни йўлдан уришга ҳаракат қилаётган эмиш. Шу боис ЎзМТРКдаги еттита телеканал (“Ўзбекистон-24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат“ ҳамда ”Дунё бўйлаб” ) каналлари орқали ҳар куни соат 20-00 дан 21-00 га қадар (Prime time вақтида) бир соатлик шоу тайёрлаши, бу кўрсатувда албатта, мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, Президентнинг оқилона сиёсати акс эттирилиши шарт экан.

«Бу кўрсатувларнинг эфирга узатилишини компания раисининг хотинбозлиги билан ном чиқарган ўринбосари Мадамин ҳожи Сафаров назорат қилиб борар экан. (Одатда эфирга чиқиши керак бўлган чиройли қиз ҳожи аканинг тунги суҳбатидан ўтмасдан иложиси йўқ.)» дея иддао қилади мактуб муаллифи.

Раҳбариятнинг фикрича, ходимлар бундай кўрсатувлар билан ёт ғояларни тарғиб қилувчи ОАВларга қарши курашиб, сиёсатни тушунмаётган фуқароларни тўғри йўлга солар экан.

Қизиғи, мактуб муаллифи ўзлари тайёрлаётган бундай мавзудаги кўрсатувларга ўзлари ҳам ишонмаслигини таъкидлайди.

«Олаётган маошимиз рўзғор тебратишга ҳам етмай турган бир пайтда кўрсатувни кўриш, ундаги баландпарвоз гапларни тинглаш билан бола-чақа боқа олмаймиз-ку. Ўзимиз ишонмаётган нарсага очликдан силласи қуриб бораётган халқни қандай ишонтириш мумкин? Шунинг учун ҳам биз бу топшириқни юқорида аҳмоқона деб баҳоладик» дея ёзади у.

Масаланинг иккинчи жиҳатига эътибор қаратадиган бўлсак, одатда телеканаллар юқорида кўрсатилган прайм-тайм вақтида аҳоли учун қизиқроқ бўлган кўрсатувларни эфирга узатади. Чунки бу пайтда экран қаршисига нисбатан кўпроқ аудитория йиғилади ва шу пайтда эфирга узатиладиган дори-дармон билан боғлиқ рекламалардан кўпроқ пул ишлаш мумкин бўлади. Аҳмоқона кўрсатув эфирга кетаётган пайтда унинг ўртасида реклама бериш мумкин эмас. Қолаверса, реклама қўйилган тақдирда ҳам уни ҳеч ким кўрмайди. Ўз ўзидан кам кўрилган рекламадан унинг эгалари бизнеси ҳам ривож топмайди.

«Чунки кўрсатувни кўрмаган одамлар ўз-ўзидан рекламани ҳам кўрмайдида. Бундай ҳаракатлар билан кимни алдаётганимизни ҳануз тушунмаймиз» дея ёзади телевидение ходими.

Исми сир қолишини истаган “Маҳалла” телеканали ходимининг айтишича, телеканал директори Икром Чориев мазкур масалада, яъни ҳар куни кечки пайт эфирга узатиладиган “пахта”га бой кўрсатувлар тайёрлаш масаласида йиғилиш ўтказган. Йиғилишда кўрсатув ватанпарварлик туйғуси билан йўғрилган бўлиши алоҳида таъкидланган.

Мажлисда ходимлардан бири директорга қуйидаги мазмундаги саволни берган:

 – Икром ака, ўзи шундоғам тайёрлаётган кўрсатувларимизнинг гонорарини тўлиқ ололмаяпмиз. Ойликлар камайиб кетган. Рекламани жойлаш эвазига тайёрланаётган бу кўрсатувларнинг гонорарини қандай оламиз? Ҳар куни кечгача ўтириб бунча кўрсатув тайёрлагандан кейин гонорар миқдори ҳам ошиб кетади-ку. Ахир шундоқ ҳам компаниямиз банкрот ёқасида турган бўлса.

Икром Чориев эса бугун кўплаб давлат телеканалларининг директорлари ходимларини овутиш мақсадида ишлаётган жумлаларидан фойдаланган:

 – Ҳурматли жамоа! Гонорарни-ку бир амаллаб топишга ҳаракат қиламиз. Лекин тополмасак ҳам, доимо пул ҳақида ўйлаб ишласак, касбимизда барака бўлмайди. Ватан тараққиёти, юрт фаровонлигини ўйлаб ҳам ишлаш керак-ку. Бироз сабр қилиб туринглар, мен Мадамин акамга айтиб 1-2 ҳафтадан кейин бу кўрсатувни телеканалимиздан олдириб ташлайман. Бошқа телеканаллар тайёрлайверсин. Мадамин ака ўзимизнинг одам – деган жумлалар билан ўз ходимларини овутган.

Икром Чориев ва Мадамин ҳожи Сафаровнинг ҳамтовоқ экани, Сафаров Чориевни доимо қўллаб келаётгани бугун компанияда ҳеч кимга сир эмас, дея ёзади у.

Хуллас, ботқоққа қараб кетаётган ЎзМТРК раҳбарияти бундай топшириқ билан яна бир қадам олдинга ҳаракатланди. Бундай топшириқ Президент Админстрацияси мулозимларининг ғоясими ёки ЎзМТРК янги раисиникими, ҳозирча бизга номаълум. Лекин бир нарса аниқки, бундай ғояга орқа қилаётган маҳаллий нашрлар хориждаги ОАВлар билан икки дунёда рақобатлаша олмайди. Аксинча, халқ олдида яна кулгуга қолишади.

Элтуз ЎзМТРК атрофида кечаётган воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Лайк босинг. Супер рахмат тугмачаси орқали бизни қўллаб қувватланг. 

Тағин ўқинг
31 декабр 2020
«Элтуз» рассом Элсевардан Янги йил арчасига бағишланган навбатдаги суратни тақдим қилади. Коррупционер ўзбек амалдорлари: «Сигир йили келяпти, халқни соғамиз». ...
28 октябр 2015
Суткалаб свет ёнмайдиган, газ ўтказилган ҳолатда, газни трубасидан ҳаво ҳам кемайдиган қишлоқда, движок ёқиб ўтирганизда, хаёлингизни бўлиб, телевизордан ёнаётган ...
9 апрел 2015
Бугунги кунда аҳборот қатламида Россия амалга ошираётган ишларни, нафратни қўзғашдан бошқа нарса дея атаб бўлмайди, дейди журналист Қудрат Бобожонов.  ...
15 октябр 2023
Қашқадарёлик 61 ёшдаги эркак жами 32 бош эчкиэмарни тутиб олиб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...