Кўзқараш
13 май 2017

Қарғалар сайрашни ўргатди менга…

ТошДУнинг журфагида биз 1988-1993 йилларда ўқидик. Раҳматли домламиз профессор Очил Тоғаев публицистикадан дарс берардилар.

Домлага нисбатан кўпчилик талабаларнинг ҳурмати баланд эди, аммо сўнгги дарсда бир келишмовчилик ҳам бўлганди.

Шундан сўнг домла бетоб бўлиб ётиб қолдилар. Домла вафот этганларида биз талабалар ҳам таъзияга бордик. Маййитни кўп қаватли бинонинг иккинчи қавати зинасидан қўлма-қўл кўтариб тушганимизни эслайман.

Ёш эдик, жоноза, қабристон, бу манзарадан анча мутаассир бўлдим. Қуйидаги шеърнинг илк сатрлари ана шу маросимда туғилди. Устоз ўлими билан ҳам дарс бергандай туюлди менга.

СЕН МЕНГА ЯШАШНИ ЎРГАТГИН, ЎЛИМ

Кўзларим кўрликни ўргатди менга,
Манглайим шўрликни ўрганди менга,
Юрагим ҳурликни ўргатди менга,
Сен менга яшашни ўргатгин, ўлим.

Давронлар шамолни менгзатди менга,
Шамоллар хору хас ирғатди менга,
Шайтонлар бирки базм безатди менга,
Сен менга яшашни ўтгатгин, ўлим.

Дил дўзах йўлини кўрсатди менга,
Жон учмох эшигин излатди менга,
Тан бало тоғини юзлатди менга,
Сен менга яшашни ўргатгин, ўлим.

Гумроҳлар айтдилар: ўргатгувчимиз,
Ўзингни ўзингга ўрнатгувчимиз,
Кўзингини қошингга ўртатгувчимиз,
Сен менга яшашни ўргатгин, ўлим.

Хазоний боғларга келдим уриб бош,
Харсанглар бағрига кирдим бўлиб тош,
Мен дунё дарсига беролмадим дош,
Фақат сен яшашни ўргатгин, ўлим.

Қарғалар сайрашни ўргатди менга,
Бақалар сакрашни ўргатди менга,
Мушуклар савашни ўргатди менга,
Сен менга яшашни ўргатгин ўлим.

Абдувоҳид Ҳайит
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 июн 2020
1989 йил май-июнь ойларида маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети турклари яшайдиган ҳудудлар вайрон этилди. Расмий ...
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган эди.  Д.Ҳошимов Жаслиқда катта ...
13 июл 2018
Наманган муҳандислик технология институтининг собиқ домласи, талабалари томонидан калтакланганини айтаётган Сирожиддин Ашуров жиноятчилар тегишли жазони олишида президентдан нажот кутмоқда. ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал бўлсин». Бу нима дегани? ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...