Асосий мавзулар
4 декабр 2017

Армияни кучайтиришда мантиқ бор

Ўзбекистон Марказий Осиёда кучли ўйинчи бўлишга интилиш баробарида ҳарбий қудратини ҳам ошириб бормоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг 4 декабрь куни Тошкентга сафари олдидан Ўзбекистон Россиядан 12 та «Ми-35» кўп мақсадли вертолётлар сотиб олиш бўйича шартнома тузгани тўғрисида хабар тарқатилди.

Бу вертолётларни етказиб бериш кейинги йилдан бошланиши кутилмоқда.

Мазкур шартнома Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведов ва унинг ўринбосари Дмитрий Рогозиннинг Тошкентга қилган сафарлари ортидан имзоланди.

Биз ўшандаёқ Ўзбекистон Россия билан ҳарбий соҳада янада жиддийроқ ҳамкорлик қилишга интилишини тахмин этган эдик.

Яна тахмин қилишимиз мумкинки, бу шартнома расмий Тошкентнинг қурол-яроғ сотиб олишга оид келишувларининг дебочаси, холос. Ҳали кўп бундай шартномалар ҳақида эшитишимиз эҳтимоли юқори.

Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Туркияга қилган сафаридан ҳам ҳарбий соҳада эътиборли келишувга эришиб қайтганди. Бу келишувга кўра, Ўзбекистонда туркларнинг зирҳли ҳарбий машиналари ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон раҳбарининг ҳарбий соҳадаги бундай изчил қарорларининг илдизини жорий йилнинг бошларидан излаш керак.

У Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган табригида «қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан қайта таъминлаш – бугунги ва истиқболдаги энг муҳим вазифа экани» ҳақида гапирганди.

Шунингдек, Мирзиёев мамлакатда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш истагини ҳам эълон қилган эди ўшанда. Айни пайтда бу борадаги саъй-ҳаракатлар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Хўш, мамлакат кескин иқтисодий ўзгаришларни амалга ошираётган бир пайтда мавжуд имкониятларнинг бир қисмини шундай ҳам Марказий Осиёда энг кучли деб эътироф этиладиган армияга йўналштириш қанчалик мантиқли, деган савол туғилиши табиий.

Фикримизча, Афғонистондаги вазият барқарорлашмас экан, Марказий Осиё устидаги «қора булут» тарқамайди.

Дунёдаги нуфузини қайтариб олишга уринаётган Россиянинг АҚШ билан манфаатлари тўқнашаётган бу ҳудудда эса ҳали-бери тинчлик ўрнатиладиганга ўхшамайди.

Россия «Толибон»га қурол-яроғ етказиб бераётгани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлаётгани ҳам бежизга эмас.

Қолаверса, Ироқ ва Суриядан қувиб чиқарилаётган ИШИД жангарилари учун ҳозир энг мақбул мамлакатлар орасида Афғонистон ҳам борлигини ёдда тутиш лозим.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Ўзбекистоннинг ўз армиясини имкон қдаар тезроқ модернизация қилишга интилиши мантиқли кўринади.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 феврал 2020
Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган Тошкент давлат юридик университети биносининг меҳмонхонага айланиш эҳтимоли тарихчи ва меъморлар ташвишига сабаб бўлди. ...
17 декабр 2019
Сўконғичлиги билан ном чиқарган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган навбатдаги аудиоёзувида газ йўқлиги ...
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, бир ойдан кўп пахта ...
22 март 2019
«Бой ила хизматчи» – Ҳамзага нисбат бериладиган драма. Оригинали сақланмаган. Комил Яшин уни мафкурага мослаб қайта ëзган. Суфлёр варианти ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...