Асосий мавзулар
22 май 2018

“Балкондан қараманг, президент ўтяпти!”

Президент келиб кетгач, андижонликлар енгил нафас олишди. Бугун менимча раҳбарлар ҳам тўйиб ухлашган бўлишса керак.

Халқимиз меҳмондўст, меҳмон кутиб олишга алоҳида тайёргарлик кўради. Айниқса, келаётган меҳмон азиз инсон бўлса.

Андижонликлар президент келишини 2018 йилнинг бошидан, яъни январь ойидан бошлаб кутишганди. Президент ўтиши тахмин қилинган барча жойларда йўл бўйларида обонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Ўқитувчи ва шифокорлар 3 ойлаб кўча тозалашди. Марҳамат, Асака туманлари, Бўз йўллари, Андижон шаҳрини-ку ялаб-юлқаб ҳар куни тозалашди.

Яхшики, ўқитувчиларни кўча тозалашга олиб чиқмаслик ҳақида президент қарори чиқди. Аммо ободонлаштириш бошқармаси ходимларига жабр бўлди. Ўзи ишчи кучи етишмайди, аммо бечоралар президент келишидан олдин куну тун тиним билишмади.

Ўтган 2 кун андижонликлар учун жуда азоб бўлди. Кўча тозалашга, лотокларни оқлашга, супуриш-сидиришга, ёввойи ўтларни юлишга бюджет ташкилотлари ишчи-ходимлари жалб этилди.

Давлат раҳбари келадиган куни шаҳардаги у ўтадиган йўллар ёпилди, кўча бўйидаги уй ва дераза ойналари зичлаб ёптирилди, дўконлар очилмади, энг қизиғи, балкондан қараб турган фуқароларни ДХХ ходимлари қарамасликка буюрди.

Йўлда турган одамларни ДХХ ходимлари ҳайдаган. Кўчалар ҳувиллаган, ҳеч ким йўқ, фақат ЙПХ автомашиналарининг сиреналари ва “Тўхтаб қолманг, юринг, юриб туринг” ёки “Уйингизга кириб кетинг” қабилидаги буйруқлари эшитилади.

Гўё уруш бўлаётгандек. Андижонликлар худди 13 май воқеалари такрорланяптими, деб ҳам ўйлашди. ДХХ ходимлари етарли бўлмагани учун Фарғона, Намангандан бу идоранинг қўшимча ходимлари келган.

Президент шаҳар ичида 5 та жойга бориши режалаштирилганди. Аммо Андижон шаҳридаги Қоратут МФЙда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳамда Эски шаҳар ҳудудида Андижон регистони деб айтилаётган жомеъ меъморий мажмуаси ҳамда “Маржон” қўшма корхонасида тайёргарлик кўрилганди.

Одамлар ухламай навбатчилик қилишган, ҳамма ёқни ялаб-юлқаб тозалашган. Лекин бу жойларга борилмади.

  • Балконга очиқ ҳавога чиққандим, аммо пастда турган фуқаро кийимидаги орган ходими мени уйга киритиб юборди. Болаларимиз ҳам шу куни уйда қимирламай ўтиришди.
    Қизиқ, халқ ичида юрадиган президент халқидан қўрқадими ёки бу қўриқчиларининг ишими, хуллас, бизга барибир-у, аммо биз президентни ҳатто узоқдан ҳам кўра олмаймиз. Бунга ҳақимиз йўқ. Яна аввалги президент пайтидаги ҳолат такрорланяпти.

Ҳартугул вилоят ҳокими январдан буён ўқитувчи ва шифокорларни қулдек ишлатгани фойда берди. Давлат раҳбари уни мақтади. Ҳарқалай у азиз меҳмонни кутиб олиш учун 5 ой тайёргарлик кўрди-да!

Андижонлик мухбир
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 апрел 2020
Баҳодир Содиқов 1959 йилнинг 19 апрелида Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилди. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида ўқиб ...
22 апрел 2016
Америкалик қўшиқчи 57 яшар Принс ўзининг Миннесотадаги овоз ëзиш студиясида ўлик холда топилди. Қўшиқчи ўлими ҳақида унинг матбуот котиби ...
18 март 2023
Рассом Ўрумбай Охуновнинг юз йиллик таваллудига бағишланади Қирғизистондаги биринчи профессионал рассом Ўрумбой Охунов 1923 йил 21 мартда Наврўз байрами ...
23 октябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Бир йил аввал ёзган эканман… У пайтлар дўстларимиз ёзган мақолаларга муносабат билдириб турардим, албатта самимий, чин ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...