Президент халқдан нега ҳимояланиши керак?
Расмдаги аëл Эстония президенти Керсти Кальюлайд. Мюнхендаги конференцияда одамлар орасида ўтирганида уни танишмадиям. У мажлис залида эл қатори оддий ўриндиқда ўтирарди.
Мунозаралар пайтида қўл кўтариб, савол бермоқчи бўлди. Мажлис модератори унга қараб ўзингизни таништиринг, деди. Бу зарифа аëл ўрнидан туриб «Мен Эстония президентиман», деди. Зални енгил табассум қоплади.
Бўлар экан-ку девдай тансоқчилару шотирларсиз юрса ҳам. Бир пайтлар Ўзбекистон ҳам Эстония ҳам битта давлат аъзоси эдик. СССРдаги 15 республикадан бири эдик. Бугун Эстония Европа Иттифоқи аъзоси ва шенген таркибида.
Лекин эстонлар совет даврида мустақиллик учун фаол курашган эди. Балки нияти йўлдош бўлиб шу кунларга етдимикин? Майли, мен учун бу аëл энг гўзал сиëсатчи ва нафосату заковат тажассуми.
Рассом Туз
Eltuz.com