Cатира
11 декабр 2020

Жаҳонгир Отажонов “мусиқа ҳаром”лиги учун қўшиқ айтмайдиган бўлди

Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 10 декабрь куни инстаграм саҳифасида мусиқа билан шуғулланмаслини билдирди:

“Ўзим яхши кўрган, мени шунча даражага етказган халқимизнинг орасида озми-кўпми обрў қозонтирган касбим, яъни мусиқачиликдан Аллоҳ учун, шариатимизга тўғри келмагани учун воз кечдим! Бугундан бошлаб менга мусиқачилик касби бўйича мурожаат қилманглар. Биринчи январгача олинган тўйларимиз, концертларимиз бор. Олдиндан олинган бўнакларни бемалол мурожаат қилиб қайтариб олишларингиз мумкин. Мен у саҳналарда иштирок эта олмайман. Сизлардан илтимос қиламан. Менинг мусиқаларим қаерда бўлса, Ютубда бўладими ë МП3да, ўчириб ташлашларингни сўрайман. Зотан, мусиқа шариатда номақбул ҳисобланар экан, сизларнингҳам гуноҳкор бўлишингизга сабабчи бўлишни хоҳламайман”.

«Элтуз» мухбири Отажоновнинг ўзи билан боғланди. Мухбиримиз билан суҳбатда Жаҳонгир Отажонов “бундан буëн диний нашидалар куйлашни режалагани»ни айтди.

Ижоди доимо мунозаралар уйғотадиган Жаҳонгир Отажоновнинг қарори ижтимоий медиада кичик тўфонга сабаб бўлди.

Xurshid Habib: Концертига Германиядаги ишимдан таътил олиб борганман. Авиабилет харажатлари ва концертида қарсакдан қавариб кетган кафтларим оғриғига розиман. Ижтимоий тармоқда кўп ўралашиб қолди. Аввалига ҳамма мени севади, деб ўйлади. Кейин виртуал мутаассиб террорчиларнинг босимига дош беролмай қолди. Санъатдаги биринчи ва охирги қурбонимиз эмас.

Doniyor Ahmedov: Бир сўз билан айтганда – популизм

Sherzod Turdiev: Куйлаш, мусиқа ҳаром бўлса, қолган санъаткорлар ҳаромхўрми шунда? Ўзбек санъати учун унчалик ҳам катта йўқотиш эмас, деб ўйлайман. Наша чекволса, яна қўшиқ айтаверса керак ҳали…

Мадина Хўжамқулова: Унинг мусиқий билимларини қадрлайман, унинг бир қанча интерьвюларидан биламан-ки… У санъатсиз тўлақонли яшай олади, деб ўйламайман. Афсуски, унинг эгоистик ҳислари тушунарсиз, ўзгарувчан. Менимча, унинг ўзи билади у санъатдан кетса санъат эмас, у жуда кўп нарсаларни йўқотишини…

Nodi Tulyaganova: Қўшиқ этиш гуноҳ бўлса, нега санъатда ишлаган пулларини тарқатмаяпти? Ҳаром-ку унинг мантиқи бўйича?
Энди у тўйлагаям, бошқа концерлагаям бормаслиги керак. Мусиқа ҳаром бўлса, уйда ўтирсин. Уй – масжид – уй.

Казбек Раджович Жаксымуратов: Как человек, конечно, он тот еще фрукт, но как певец он лучик света в Узбекистанском шоубизе! Печально, что религия заставляет принимать подобные решения.

Jamshid Nurqul: Jahongir Otajonovni hurmat qilaman, uning qarorini ham. Ammo ahmoqona qaror qabul qilibdi. Harom deb har narsadan kechaversa, bu dunyoda yashamasligi kerak.

Шариф А.Т.С: Жаҳонгир Отажоновни санъат юксак даражаларга кўтарган эди, энди биз учун у ўлди, уни ўлди деб қўяверамиз, Уни «санъат» ўлдирмади, уни «ислом» ўлдирди!

Umar Abdullaev: Жаҳонгир Отажоновнинг мухлиси эмасман, лекин у омма ўрнатган «рамкага» қўйиб қўйгани, ўз фикрига эга эканини ҳурмат қилардим. Нимагадир бизнинг одамлар дин деса ўзлигини йўқотиб қўядиган даражага тушиб қолишади. Жаҳонгир Отажонов ҳам худди шу кўйга тушди. Унинг қайтишига ишонаман, ундай инсонлар мусиқасиз, ижодсиз яшай олишмайди. Охирги 3-4 йил мамлакатда диннинг роли кучайди, инсонлар яна динга шўнғишни бошлашди. Бу нарса давом этар экан, қолоқ давлатлар қаторидан хали-бери чиқмаймиз.

Azimjon Kamilov: Чаласавод, жоҳил оломон оқимига қўшилиб, уларнинг таъсирига тушиб қолди шекилли. Лекин, ўйлашимча, бу вақтинчалик. Балким янги пиар акциядир… Аллоҳ билгувчидир 🤷🏽‍♂️

Gulinoz Rakhmatova: Бунақа ишлар (санъат ҳаром, янги йил байрами гуноҳ)ни амалга оширувчилар халқни онгига ичкаридан таъсир қилади, деб ўйлайман. Ишонувчилар байрам қилмаслик майли, қўшиқ ҳам эшитмай қўйиб, зулматга шўнғишади. Жияним най чалиб лауреат бўлганди ва консерваторияга киришга имтиёз берилди. Шунақа тўлқинга тушиб қолиб воз кечди. Бир йил давомида турли тушунтиришлар билан англаб етди. Бу йил консерваторияга ўқишга кириб давом этиряпти, лекин барибир бу воқеанинг таъсири бўлади унга ўхшаганларга.

Shohruhmirzo Navruzbekovich Tulanboyev: «Oq kabutarlar» va «Yor-yor» qo’shiqlarini umrim oxirigacha eshitaveraman. Qolgani uncha qiziqmas.

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 1978 йилда Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Ортиқ Отажонов Жаҳонгирнинг амакиси бўлади. Жаҳонгир Отажонов 2003 -2009 йиллар мобайнида Тошкентдаги Мухтор Ашрафий номидаги консерваторияда ўқиган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2016
Ўзбекистонда фермерларга қарши бошланган «Ойболта» дея номланган кампанияга кўра, белгиланган режани уддаламаган фермерлар, давлатга ерини қайтариб бериши, пахта етиштириш ...
9 феврал 2017
Президент Мирзиёев кунда-кунора турли учрашувлар ўтказмоқда. Телевидение бу учрашувларни қўлдан келганча қирқиб, монтаж қилиб, амаллаб эфирга узатяпти. Аммо босма ...
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни анархия деб қоралаш, афроамерикаликларни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...