Асосий мавзулар
25 май 2021

Ўзбекистонликларнинг оиладаги зўравонликка нисбатан бағрикенглиги

Ўзбекистонда яқинда ўтказилган сўровнома респондентларнинг 10 фоиздан кўпроғи оиладаги зўравонликка қарши эмаслигини кўрсатди. Бу мамлакатдаги гендер муносабатлардаги ташвишга соладиган ҳолатдир.

Бу ҳақда Eurasianet нашри ёзди.

15 май куни БМТнинг Оила халқаро кунига бағишлаб «Ижтимоий фикр» давлат тадқиқот гуруҳи томонидан ўтказилган сўровда қатнашганлар хотинлар эрларини ранжитган тақдирда улар куч ишлатишга ҳақли эканини таъкидлашди.

Сўров телефон орқали бутун мамлакат аҳолиси орасида ўтказилган, аммо «Ижтимоий фикр» қанча одам сўралгани ҳақида маълумот бермаган.

Мақолада «оилавий зўравонлик кўп ҳолларда ажралишга олиб келмайди, чунки [ҳукмронлик қилувчи] эри томонидан шафқатсиз муносабат остида бўлган аёллар ўз никоҳларини сақлаб қолиш учун қаршилик кўрсатишмайди», дея урғуланган.

Сўров иштирокчиларининг 64,4 фоизи фарзандлар манфаати учун никоҳни сақлаш керак, дея билдиришган.

Тадқиқот, шунингдек, биринчи навбатда нима учун оилада зўравонлик юз беради, деган масалага тўхталган. Сўралганларнинг тахминан 23,5 фоизи буни спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш билан боғлашган бўлса, яна 22,1 фоизи ўзаро тушунмаслик, 20,6 фоизи эса зўравонлик илдизларини моддий қийинчиликлардан излашмоқда.

Оилавий зўравонлик муаммоси Ўзбекистонда узоқ вақт табу остида бўлган, аммо президент Мирзиёев 2016 йилда иқтидорга келганидан бери унга бир оз кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ундан аввалги раҳбар Ислом Каримов даврида «оиладаги зўравонлик» атамаси қонунчилик актларига киритилмаган. Ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлмагани боис, унга қарши жазо ҳам кўзда тутилмаган. Одатда аёлларни ҳимоя қилиш механизмлари заиф бўлган.

2019 йили «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Ушбу қонун моддаларидан бирида иш жойидаги аёлларга нисбатан сексуал, жисмоний, иқтисодий ва руҳий босим ҳақида аниқ гап боради. Қонунга мувофиқ, тажовуз ва зўравонлик жабрдийдалари ариза ёзишлари  ва ҳимоя олишлари мумкин.

Ушбу қонундан кенг фойдаланилди. 2020 йилда 14 774 та шундай ариза қабул қилинди.

Тағин ўқинг
2 сентябр 2016
Самарқанд марказидаги қабристон Ўзбекистонни 27 йил бошқарган марҳум ҳукмдорни дафн қилишга ҳозир. Ўзбекистондаги ”Eltuz” мухбирига кўра 1 сентябрдан бери ...
6 декабр 2018
Фильмнинг бу қисмида “Рембо”нинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳикоя қилинади. “Контора” Рембога қарши туҳмат уюштириш мақсадида махсус гуруҳ тузади. МХХ ...
30 июн 2017
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ...
23 декабр 2015
Eltuz Мамадали Маҳмудов билан журналист Малохат Эшонқулова қилган видеосуҳбатнинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола қилади.
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...