Кўзқараш
28 феврал 2023

Рассом Туз: Ўрисқул, юзи ва ичиқора кўппакларнинг кўргилиги ҳали олдинда

Бундан бир йил олдин босқинчи Россия мустақил Украина тупроқларига хоинларча бостириб кириб, ëш гўдаклар, хотин-қиз, қариялар ҳамда жами ватансевар украин ватандошларини қира бошлади. Йиллар давомида ўрис ТВ тарафидан мияси ахта қилинган юз минглаб ўзбеклар онасини эрга берган етимдай севинишди. Бу севинганлар орасида нафақат Россияда ўрис прорабдан кунора тепки еб умуртқасиз бўлиб қолган ўзбек мардикор-дангасалари, балки уларнинг паразит ота-эналари, муаллимлар, мактаб директорлари, майда-чуйда порахўр бошлиқчалар ҳам кўп эди. 

Ўткан бир йил мобайнида Ўзбекистон раҳбариятининг каттадан кичик вакиллари амалда улар учун мустақиллик ғояси сариқ чақа эканини ошкора намойиш қилишди. Улар жон жон деб Кремль ва замонамиз Гитлери бўлган Путинга садоқатли лайча эканини ошкор кўрсатишди. 

Россиядан келган турли мартабадаги ўрис оғаларига ош ошатишди, беқасам тўнлар кийдириб сузилишди. Энг катта раҳбардан тортиб отарчи вазиргача ўрисга садоқатини намоëн қилди. Ўриснинг ўрденларини олиб жулдур кўйнаги яқосиға тоқиб, «оҳ-воҳ» дейишди. Худди олдиндан клиентдан пулди олиб қўйган исловот сатанги каби «отработем» ўрис оғам, дейишди. 

Таниқли артислар босқинчи ўриснинг Тошкентда берган зиëфатида суяк кемириш учун босқинчи ўриснинг элчисига таъзим қилиб боришди. Муллалар ўз кўрмуридлари олдида ваъз қилиб Россияни мақтаб, Украинанинг ботир президенти Зеленскийни тиззасига уриб қарғашди. 

Ўзбекистондаги таксист зотининг барчаси эрта тонгдан хуптонгача ўз йўлчилари қулоқ миясини еб, Украина ва НАТОни ëмонлаб юрди. 

Кейинги бир йил ичида ўзбекнинг катттадан кичиги мустақиллик ғояларини  кир оëқлари билан топтаб ўрисқуллик достонини ëзди. 

Юзлаб ўзбеклар қўлига қурол олиб, босқинчи ўрис армиясида ëлланма жаллод бўлиб, Украинага бориб, одам ўлдирди. Ўнлаб ўзбеклар Украин тупроғида ит ўлимини топди. Асирга олинди…

Украинада гўдаклар ўлаëтган аëллар зўрланиб қиëмат қойим бўлаëтган пайтда ўзбекларнинг бу қадар юсизлиги жазосиз қолмади. Уларга кўкдан «аномал совуқ» деган жазо келди. 

Ëшуллисидан тортиб ëши киччисигача бу совуқда дирдирашди. Чироқсиз ва газсиз ўтиришди. Юзлаб одамлар ис газидан ўлди. 21-аср тараққиëт даврида  чироқсиз ва газсиз қўй терисига ўралиб ўтирган ўзбекларнинг забун қиëфаси тарихга муҳрланди. 

Бировнинг эркини яна биров топтаган пайтда мазлуминг эмас, балки золимнинг ëнида туришнинг бадали эди бу. 

Ўз ҳаққини сўрай олмагани етмаганидей ўз эрки учун курашаëтган ботир украинларга маломат қилишнинг бадали эди бу….

Мана бир йил ўтди. 20-аср Гитлери – Путин «икки кун ичида Киевни оламан» деганди. Ололмади. Украина ëнғоғи путин ва унинг ўзбекистондаги лайчалари ўйлаганидан кўра қатттиқ чиқди. 

Слава Украине! Героям слава! Украинага шарафлар бўлсин! Ботирлар ўлмасин! Ўрисқул, юзи ва ичи қора кўппакларнинг эса кўрадиган кўргулиги олдинда. 

@rassomtuz

Тағин ўқинг
21 июл 2024
Американинг Нью-Йорк штати, Бруклин шахри, Бенсонхёрст (Bensonhurst) худудида 24 ёшли ўзбек эркак ўзининг онаси, акасининг турмуш ўртоғи ва 5 ...
24 июл 2017
Халқ орасида йирик ишбилармондан кўра кўпроқ криминал авторитет сифатида танилган Ғофир Раҳимовнинг туғилган куни муносабати билан интернетда у ҳақда ...
10 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиймиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан. “Обод маҳалла”нинг абгор кўчалари “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ...
20 апрел 2017
Ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назирнинг Элтуз мухбирига билдиришича, яқинда Тошкентда ҳокимият даражасида ўтган комиссия йиғилишида кирилга қайтмаслик, лотин алифбосини сақлаб ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...