Кўзқараш
17 май 2023

Рассом Туз: Помпеянинг охирги куни

Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб, уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун олдин айтишди. Қизиқ туйғу эди бу. Мана дарë. Мана уйлар. Мана шаҳар. Ҳали фалокат юз бермади. Лекин юз бериши аниқ. Фақат одамларни эвакуация қилишди. Табиий офат барибир келиши ва уйларни ғарқ қилишини билиш ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмаслик ҳиссини яшади шаҳар. Бу офат олдидаги иложсизлик эди. 

Бугун алжираган саводсиз муллалар кетида югураëтган Ўзбекистондаги оломонни кўриб, бу мамлакатнинг эртага чуқур фалокат остида қолиши, ҳозирги Афғонистондан баттар радикализм ботқоқига ботишини аниқ билиб турибман. Табақалашиши баробарида астрономик даражада онг ва тафаккурдан мосуво бўлган маймунлар галасига айланмоқда бутун бир халқ. Кеча Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожон бир гап айтди: «1990 йилда эктрасенс Аанатолий Кашпировский Ўзбекистонга келиб, буларни афсун қилиб, мияси ишламайдиган бир хужайрали амëбаларга айлантириб кетган». Гапнинг бўладигани шу. Бу мамлакатнинг оти ўзмайди. Халқи фаровон бўлмайди. Саводсизлик ëнида эса вахший жаҳолат келади. 

Чўлда тўрт ўзбек бир хотинни қувалаб юрган видеосини кўрдик. Бу бир ишорат. Хамир учидан патир. Эртага бундан баттар бўлади. Буни билиб туриб, бу офатга қарши туролмасликдан одам даҳшатга тушади. Бундан 10 йилча олдин Прагада бўлгани каби одамларни офат зонасидан эвакуация қилиш мумкин. 

Бу офатни олдиндан сезганлар бор будини сотиб, Мексика чўлларида АҚШга ўтаман деб, саргардон юрибди. Кейинги 4 ойда Россияга кетаëтган ўзбеклар оқими чандон каттайган. Ерни жинсий олатига бўлса ҳам кетишга тайëр одамлар. Раҳбарларнинг деярли ҳаммаси Ғарб ва АҚШда¸ Туркия ëки Дубайда ховли-жойлар сотиб олиб, запасной аэродромни тап тайëр қилиб қўйибди. Чехия кадастрини қарасангиз, ўзбек вазирлари фамилияси билан бир хил бўлган исмлар номига олинган виллаларни кўрасиз. Кемага тушганни жони бир эмас. 

Кимлардир мамлакатни ғарқ қиладиган жаҳолат қурбони бўлиб, зомбиландда яшашга маҳкум. Шарқдаги илм машъали бўлган Ўзбекистоннинг диний таназзул ботқоғига ўта катта тезликда чўкаëтганини кўриб туриш унчалик ҳам мароқли томоша эмас. Матнга илова қилинган расм «Помпеянинг охирги куни» деб аталади.

@eltuz2022

Тағин ўқинг
25 феврал 2020
Бугун ўзбекистонлик профессор олим ва мухолифат арбоби Ботир Норбоев вафот этган кун. У 2019 йилнинг 24 февраль куни 72 ...
5 апрел 2015
Бизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларимиз, мухолифатчилар ва оддий фуқаролар ҳам одатда ҳокимиятдан адолат ва ҳимоя издашади, – улар шунчаки ҳокимият йўқ ...
3 феврал 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...