Кўзқараш
8 ноябр 2023

Рассом Туз: Қайтиш

Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасида бой отага нечанчидир хотин бўлган аëлнинг эмизикли боласини кундоши қайноқ сувга чўкдириб ўлдиради.

Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романида бой отага учинчи хотин бўлган Гулнорга бой отанинг катта хотинидан бўлган қизи Нури заҳар ичиради.

Ўткан асрларда бизга эртак каби туюлган бу саҳналар диний фанатизим ўлкамизга томирларини кенг ёя бошлагани шарофати билан қайта кириб келди.

«Иккинчи рўзғорга қория хотин қидирвомман. Боқиб кийинтириш мани зиммамда,» деган эьлонлар интернетни тўлдирган.

Мамлакат дев қадамлар билан ортга, Қодирий таъбири билан айтсак, энг кирли, энг чиркин ўткан кунларга қайтмоқда.

Шу кетишда булар тешик тош ғорида ходани ëғочга ишқаб ўтиради гугурт нималигини билмай.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
14 апрел 2018
Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди. Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан ...
8 январ 2016
Eltuz.com эътиборингизга 16 йил Каримов режими маҳкуми бўлган ўзбек адиби Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) билан суҳбатнинг 3 қисмини тақдим ...
14 сентябр 2023
Ўзбекистондан Россияга учиб келган 22 яшар Ҳасанбой Муҳаммаджонов бир кунда иккита одамнининг калласини олишга улгурди. 12 сентябр куни у Москвада ҳибсга олинди. Бироқ ...
23 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Бугун 22 март. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...