Асосий мавзулар
29 июн 2021

Келинни қайнсинглиси ўлдиргани иддао қилинмоқда

Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди.

Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унинг ўлимига парацетамол ва диазалин дориларини кўп миқдорда ичгани сабаб бўлган. Қизнинг яқинлари эса уни қайнсинглиси ва қайнонаси калтаклангани, кейин мажбурлаб дори ичиришганини иддао қилишмоқда.

Қизнинг отаси Икромжон Назаров шу куни эрталаб соат 7 да қизи уйида жанжал бўлганини айтиб қўнғироқ қилгани, у эса қизини муросага чақирганини айтади.

«Дада, бу уйдан мени олиб кетинг», деб қўнғироқ қилди. Мен бордим. «Қизим, ҳамма оилада ҳам шундай бўлиб туради. Турмуш – мушт. Унинг муштларига чидайсан. Сабр қил», деб қизимни юпатдим”, дейди Назаров.

Қизнинг отасига кўра, ўша куни жанжал дастлаб 2 литр сутнинг ачиб қолганидан келиб чиққан.

«Эридан ажралиб келган қайнсинглиси уни «Нега сутни увол қилдинг!» деб уриб, куйлакларини йиртиб ташлаган экан», дейди қизнинг отаси.

Бу пайтда уйда қизи билан бирга унинг қайнонаси, қайнсинглиси ва куёви Иқболжон Аъзамов ҳам бўлган.  

Қизнинг яқинларига кўра, катта жанжал отаси кетганидан кейин давом этган. Қизнинг айвонга бориб йиқилганини кўрган қайинлари уни ҳушига келтиришга уринишган. Куёви етиб келиб унга укол ҳам қилган.

Қизнинг отаси, шунингдек, уни реанимацияга ўлик ҳолда олиб боришганини, қизининг ички кийимлари ҳам бўлмаганини айтади.

“Тушликдан кейин, соат 3.00 ларда тез етиб келинг, деб қўнғироқ қилишди. Борсам, реанимациядан бошқа жойга кўчиришган экан. Мен ўша ерда қизимнинг баданида ва иягида жароҳат излари борлигини кўрдим. Бу излар уни эрталаб кўрганимда йўқ эди”, дейди Назаров.

Назаровнинг «Элтуз»га айтишича, туман тиббиёт бирлашмаси экспертиза бўлими, туман ички ишлар бўлими ва прокуратураси бу ишни бости-бости қилмоқчи. Сабаби, куёвнинг тоғаси катта ишда ишлармиш. Битта тоғасининг ўғли вилоят ҳокимининг ўринбосари экан.

«Қизим олий маълумотли эди, унинг орзулари кўп эди. Бир ярим яшар қизи бор эди. Мен қизимнинг ўз жонига қасд қилганига ишонмайман», дейди Мафтунанинг отаси.

Унинг қизи Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Тегирмон қишлоғидан шу туманнинг Кенагас қишлоғига келин бўлиб тушган, бир ярим яшар қизи бор, эри тиш доктори эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 октябр 2019
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко баёнотига кўра, Ўзбекистон президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши масаласини ўрганаётир. Матвиенконинг айтишича, ...
11 апрел 2018
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг исломий таҳдид ҳақидаги баёнотидан сўнг, мустақил манбаларнинг «Элтуз»га хабар беришича, Мусулмонлар идораси котибияти бўлими мудири ...
24 декабр 2015
Улуғбек Ашур, Eltuz.com Расмий ОАВ томонидан ёритилмаган ушбу тақдимот маросими Ўзбекистон пойтахтининг хашаматли “Наврўз” ресторанида бўлиб ўтди. Маросимга таклиф ...
Блоглар
28 июн 2021
Асфальти йўқ кўчалар, газлаштирилмаган уйларимиз ҳақида «Дўстлик байроғига» ёзганимда ўн уч ёшда эдим. Қишлоғимизни бадбўй ...
25 июн 2021
Техник сабабларга кўра, бугун жума ваъзи эфирга узатилмайди. Аммо азиз муштарийлар учун бир пайтлар Урганчдаги ...
21 июн 2021
«Пахтакор»нинг келиб чиқиши турк, лекин швейцариялик Дердийок (ўзбекчасига Дардийўқ) деган футболчиси бор. Йиллик маоши 1,3 ...