Видео
26 декабр 2023

CCCРни соғинган ўрисқулларга хитоб!

Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг «Россия сегодня» матбуот-марказидаги анжуманда қилган баёнотидан норози ўзбеклар стакан ичида бўрон қилиб, ерларга онтарилиб, дод вой қилиб ëтишибди.

Прилепин ўз мамлакати ерига ўзга ерларни қўшиб олишни айтди.

Шу билан у ўрисқул, советпараст ўзбеклардан фарқ қилади.

Прилепин мияси заҳарланиб, ўрисқул бўлган икки миллион ўзбек гастарбайтер мардикор дангасаларни СССРни тиклаш учун “троя оти” ўлароқ фойдаланишни назарда тутаркан, мўлжалда янглишмади.

Россияда мардикорлик қилаëтган икки миллион қовоқбош манқуртлар ва уларнинг Ўзбекистондаги паразит қариндошлари  «Путин бизни боқяпти», «СССР яхши эди» дея ўрисқул бўлгани – бугуннинг ҳақиқати.

Бу миллионлаган ўзбеклар қорнини тўйдирган одамга қул бўлиб тўнқайишидан ошкора фахрланадиган яратиқлардир.

Улар СССРни шак келтириб бўлмайдиган муқаддасот сифатида севишади. 

Элтузда СССРни танқид қилувчи мақола чиқса шоқоллар галаси каби келиб «СССРга тил теккизма» деб хириллашади.

“X FACTOR” шоусида Қримнинг босиб олинишига қарши қўшиқ куйланганида бу ўзбеклар дарров тўдалашиб Кремл нуқтаи назарини ҳимоя қилишади.

Мустақиллик  қуруқ додлаш билан эмас, балки урушда душманни енгган аскарнинг енгиш довулини чалгани билан белгиланади.

1991 йили ҳам Украинлар нафақат ўз мустақиллиги балки Ўзбекистон мустақиллиги учун ҳам ҳисса қўшган эди. Бугун ҳам Украин аскарлари нафақат ўзини, балки Ўзбекистон мустақиллигини қон ва жони билан ҳимоя қилмоқда.

Саводсиз ва жоҳил аксар ўзбеклар оммавий ақлдан озган. Ўрта бўғин раҳбарлар, ўқитувчи ҳамда мактаб директорлари Ўзбекистон мустақиллигининг фаол душманларига айланиб бўлишган. Айниқса, зомби муллалар Путинни мақтовчи махсус ротага айланишган.

Мияси чиқариб олиниб, ўрнига ўрис пропагандаси тўлдирилган авом Путин учун ўз жонини бераëтгани фонида раҳбарият ундан бешбаттар эканини кўрамиз.

Ўзбекистонда СССРни яхши қилиб кўрсатиш ва ўрисқуллик парваришланмоқда.

Бошлиқлардан тортиб гадойгача: «Путин бизни боқмоқда, СССР даврида гугурт бир тийин эди» деб алжираб, мустақиллик устидан ҳиринглаб кулишни одат қилган.

Ўзбекистон мадвазир зами Баҳодир Аҳмедов ўрис пропагандачи артистларга пойи патак бўлгани эсингиздами?

Бир неча йил аввал Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Мадвазир Озодбек Назарбеков ва унинг ҳозир ишдан ҳайдалган зами Камола Оқилова Тошкентнинг Камолон маҳалласида ўзбекларни ўлдирган рус босқинчиларига аталган ëдгорликни, давлат пулига таъмирлаб, ялтиллатиб қўйишган эди.

Бу – дунëда кўрилмаган иш.  Худди Исроилда Гитлерга ҳайкал қўйилгани каби абсурд. Бу ишни душманлар эмас, бизнинг тепамизда ҳануз ўтирган манқурт раҳбарлар қилди.

Ҳатто Совет ҳукумати бу ҳақоратли ишни ўзига эп кўрмаган эди. Буям етмагандай СССР мақталган кинолар олиб, ўрис аскарига янги-янги ҳайкаллар миллиардлаб давлат пули эвазига тикланди.

Ҳатто Россияда янги ҳайкаллар қурилмаган пайтда ўрисдан ҳам баттар ўрис бўлган Арипов ва командаси роса тиришиб, астойдил ўриспарастлигини кўрсатди.

Ўзбекистонни анча йил бошқарган Рашидов ҳам «Рус ошиғи» деб ном чиқарган ва Брежневни в-засос ўпишга ружу қўйган эди. Ундан ҳам олдин, анча олдин ўрислар босиб келганда зарчопонлар кийиш эвазига шаҳар дарвозаларини очиб берган сотқинлар ҳам ўзимизнинг қоракўзлар эди.

Эслатиб ўтамиз, 1864 йил 12 июнда рус аскарлари Туркистон шаҳрини босиб олиб, 4 замбарак, 117 милтиқ, 200 пуд порох, 100 пуд қўрғошин ва бошқа нарсаларни ўлжа олганлар. Урушда руслардан 5 киши ўлдирилиб, 33 киши жароҳатланган. Руслар Туркистон шаҳрига 1495 снаряд, 43208 ўқ отганлар. Бу — жанг даҳшатли бўлганлигидан, кўп кишилар ҳалок этилганлигидан далолат беради.

Аммо шаҳар катталари, хусусан, шайхулислом Насрулло Исҳоқов, нақиб эшон Алиакбархўжа Хонхўжаев, азизлар — Шарифхўжа Бекбетов, қозикалон Отахўжа Бухоров, Қози Эшонхўжа Мазлумхўжаев, Қози Ботирхужа Хўжабеков, аълам Абдушукур Қўрмонбеков, раис Ғарибхўжа Афзалхўжаев, Асқархужа Судурхонхўжаев ва бошқа кишилар генерал Веревкин номига қуйидаги мазмунда хат ёздилар: «Биз ўзимиз Қўқон хонлиги даврида Мирза Давлатнинг ғайриқонуний сиқувлари ва зулмидан холи булиш учун шаҳар дарвозасини очдик ва ихтиёрий равишда император олий ҳазратларига бўйсундик. Биз қўқонликларнинг зулмидан ва зўравонликларидан ҳамда юз бераетган қимматчиликдан жуда қашшоқлашдик, эҳтиёжимизнинг қондирилишига ниҳоятда муҳтожмиз. Шу боис янги ҳукмдоримизга бахт-саодат тилаб қуйидаги сўровларимизнинг инобатга олинишини илтижо қиламиз:

1. Ҳозиргача сақланиб келаётган барча ҳуқуқларимиз ва эҳтиёжларимиз ўз кучида қолдирилиб, ҳамма ишлар ислом дини доирасида амалга оширилсин, суд ҳам шариат асосида олиб борилсин.

2. Отамерос сифатида фойдаланилаётган ерлар, боғлар ва тегирмонлар ҳамда шаҳар ичида ва ташқарисидаги пулга сотиб олинган ерлар шахсий мулк ҳисобида сақлансин.

3. Эндиликда Рус давлати тобелигига ўтганлигимизни ва камбағаллигимизни назарда тутиб, бизларни закот, хирож (буғдойдан), хонадонлардан ва жон бошидан олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.

4. Ҳарбий хизмат бизга татбиқ этилмасин, бошқа барча давлат ишлари эса бажонидил бажарилади.

5. Биз хўжалар — Ҳазрат Султоннинг авлодлари қадим вақтлардан буён ва хонликлар даврида ҳам барча давлат солиқларидан озод этилган ҳолда ўзимизнинг еримизга, боғларимизга, тегирмонларимизга тўла эгалик қилиб келганмиз. Бундан буён ҳам мазкур имтиёзлар қолдирилсин. Шунингдек, Ўртоқ ва Суяр сингари икки ариқ сувидан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмасин».

Кўриниб турибдики, бир гуруҳ дин пешволари, биринчи навбатда, ўз имтиёзларини сақлашга кўпроқ эътибор берганлар. Улар шу даражада нодонлик қилганларки, ислом динида бўла туриб, «кофирлар» қўл остида яшашни афзал кўрганлар. Улар учун имтиёзлар сақланса, бас.

Тарих сизга ҳеч нарса эслатмаяптими? Бугунги сотқинлар томирларида кечаги сотқинлар қони оқмоқда.

СССР муфтиси, М.Содиқ М. Юсуф Тошкентдаги Киров сайлов округидан СССР Олий Советига номзод бўлган пайтида эртадан кечгача СССРни сақлаш учун дуо қилинглар деган ва ўзиям СССРпараст бўлган.

Ўша пайтдаги одамларнинг баъзилари тирик.

Гапнинг қисқаси айб Прилепинда эмас. Айб ўзимизда.

Агар Мирзиёев ҳукумати Россия ТВ пропагандасини Ўзбекистон ҳудудида таъқиқламаса, бу ўлат бутун мамлакат вужудини қамраб олади.

Ўзбекистонда Россия пропаганда матбуоти тақиқланиши ШАРТ!  Бу давлат ва миллатнинг ўлим қолим масаласидир.

Россия Украинага қарши хоинона уруш бошлаганидан кейин Германияда Россия пропаганда матбуоти узил кесил тақиқлаб қўйилди:

1. Германиядаги кабел каналаридан барча Россия телеканаллари олиб ташланди;

2. Hot Bird  каби сунъий йўлдош каналлари орқали Россия ТВлари намойишига чеклов қўйилди;

3. Youtube ва бошқа интернет платформаларидаги барча Россия пропагандик контент ва телеканаллари ëпиб қўйилди;

Z белгиси ва бошқа путинпарастлик тимсолларини тарғиб қилиш жиноятга тенглаштирилди (Ҳозир ГФРда камида 140 путинқул устидан тергов  кетмоқда).

Диққат қилинг, бу ишларни кучли армияга эга ва НАТО аъзоси бўлган қудратли Германия амалга оширмоқда. Ўзбекистон каби мудофаа тизими коррупционерлар қўлида  қолган, аҳолининг аксар қисми ўрис зомби қутиси тарафидан карахт қилинган заиф бир давлатнинг Россия пропагандасига қарши ҳеч қандай тадбири йўқлиги қатор саволлар пайдо қилади.

Бу саволлардан бири Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ер юзида сақланиб қола оладими, деган риторикадир.

Тағин ўқинг
2 март 2024
Термиз шаҳрида уйлари бузилиб, ўрнига янги кўп қаватли уйлардан янги уй ваъда қилинган 200 нафарга яқин фуқаро уч йилдан ...
25 декабр 2017
Президентнинг парламентга мурожаатини таҳлил қилганда, у шу вақтгача сарой ичи ва атрофида кечган ҳокимият ўйинлари ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга ...
24 июл 2017
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. «Маҳалла» ...
8 апрел 2015
Тошкентла “Style.uz” санъат ҳафталиги ўтмоқда – президент тўнғич қизининг дабдабали эрмаги, айни пайтда эса пахта далаларида болалар ўлмоқда, дея ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...