Асосий мавзулар
28 март 2024

Хуросондан Маворуннаҳрга бало келмасин

Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу «Келаëтган меҳмонга ҳалақит бермаслик» деб аталади.

Салом қадрли муҳлислар Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини Крокусдаги теракт таҳлили билан давом эттиради.

Россиядаги портиллашнинг Ишид Хуросон ташкилотига бориб тақалишида Россия махсус кучлари айнан меҳмонга ҳалақит бермаслик позициясини танлашган.  Тошкентдаги 1999 йил февралидаги пўртиллашлар ҳа шу трюкнинг классик намунаси эди.

Тоҳир Йўлдош буни қилмоқчи бўлгани ҳақида кейин қамоқда ўлган унинг воизи Зайниддин Асқаров айтгани каби «Тошкент в курсе» бўлган ва «йўл қўйиб берилган». Пўртиллашни Тоҳир қилди, лекин бенефициар Каримов режими бўлди.

ИШИД Хуросон группировкаси Толибон билан апоқ чапоқ бўлган Россия ва Кремль ташқи сиëсатининг кўзгудаги акси Ўзбекистонни ëқтирмайди. ИШИД Хуросон ўзини Толибонга мухолиф деб билади. ИШИД Хуросоннинг мақсади мана 8 йилдан бери Ўзбекистондаги рижоллар бемалол айтиб юрган «Дунëвий давлат тизимини онтариб, ўрнига шариат ўрнатиш».

Ҳозир ўзбек рижоллари Миср, Туркия ва Қатарда «ўзбек сегменти миясини ювиб шариатга мойил қилиш» билан шуғулланмоқда.  Ўзбекистон давлат идоралари ўрта бўғин (айниқса ИИВ тизимида) шариат давлатига мойиллигини яшираëтган минглаб ходимлар мавжуд.

Гуманитар Олий Таълим Масканлари, айниқса, филология «шариат давлатига қандай ўтиш бўйича инструкция берадиган» мия ювиш марказларига айлантирган.

Ўзбекистон ҳукумати «отам дерман» деб, Путин оëғи тагига ўзини бир неча марта ташаб, йўқ обрўсини яна тўкиш ўрнига сабоқ чиқариши лозим.  “Крокус” террор ҳужуми дарс бўлиб, манави шариатга муккасидан кетган мулозимларнинг ëғ босган кўзини очиши керак.

Ўзбекистон Яқин шарқдаги ҳар куни террорист смертник ва шахидкалар ўзларини пўртиллатадиган too dangerous зонага айланмаслигини ҳаммамиз чин дилдан исташимиз керак.

Бундай too dangerous зонадан инвестиция ҳам, турист ҳам, барака ҳам қочади. Оддий одамлар эса шундоғам қочмоқда. Ўзбекистон дунëвий демократик давлатдир. Дин давлатдан ва таълим тизимидан мутлақо ажратиб ташланиши керак. Токи дарс бераëтган зомби мударрис ўзининг кўр муридига Х минутда сенатни пўртиллат демасин.

Мандан ойтш. Ўйлаш сиздан. Элтуз радикал диний экстремистик кучлар ва уларнинг ҳукуматдаги гумашталари фаолиятига оид таҳлилини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг, лайк босинг, рахмат тугмачасини босиб қўллаб қувватланг.

Тағин ўқинг
31 декабр 2018
2018 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон, Канада, Швеция, Швейцария, Финляндия, Туркия ва Америкадан туриб 12 нафар ўзбек ватандоши президент ...
10 май 2023
Илгари Элтуз хабар қилганидек, Германияга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин ...
6 апрел 2017
Туркия нашрлари ўтган ҳафта рейд пайтида қўлга олинган ўзбек фоҳишалари ҳақида бир нечта ҳабар чоп қилди. Бу ҳабарларнинг бирида ...
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...