Кўзқараш
7 январ 2025

Кирпи Кундалиги: Хушнуд зиёлиларга нега таҳдид қилмоқда ёхуд 1000китоб атрофидаги жанжаллар

Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири билан қирпичоқ бўлиши, Хушнуд Худойбердиевнинг зиёлиларга қарата қилган қўрқинчли таҳдидлари. Ўзи нима бўлди? Кирпи бугун “1000китоб” кейси бўйича тафтиш олиб боради. 

Бу қандай лойиҳа? 

1000КИТОБ – президентнинг 380-сонли қарорига асосан хорижий тиллардаги энг сара дарсликлар, илмий-оммабоп ва бадиий асарларни ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш лойиҳаси. Лойиҳа доирасида 2024-йилда 50 номдаги китобни ўзбек тилига ўгириш ва чоп этиш режалаштирилган ва давлат буджетидан 20 млрд сўм ажратилган. Жорий йил учун эса 12 млрд ажратилди ва ушбу хабар турли мунозараларга сабаб ҳам бўлди.

Жанжал нимадан бошланди? 

Лойиҳа менежери Хуршид Йўлдошнинг менежмент тўғрисидаги твитидан сўнг фаоллар томонидан турли саволлар юзага кела бошлади. Маълум бўлишича, лойиҳанинг бошқа менежери Меҳриноз Аббосова лойиҳа офиси ходимларга мажлис қилиб, Хуршид Йўлдош билан фаолиятни давом эттирмасликларини ва бу Алишер Саъдуллаев қарори эканлигини айтган. Лойиҳа редакторларидан бири ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Алишердан жамоатчилик олдида ушбу қарор ҳақида сўраган. Алишер ҳали ҳисоботлар билан танишмагани ва ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини айтган. Шундан сўнг барча нигоҳлар ва саволлар Меҳринозга қаратилди. 

Меҳриноз ўз саҳифасида расмий баёнот билан чиқиб, ҳеч кимни ҳайдамоқчи бўлмаганини, фақатгина Хуршид Йўлдошни ижодий менежер даражасига тушириб, ўзи асосий лойиҳа менежери сифатида қолишни истаганлигини айтди.

Меҳринознинг баёноти ҳолатни баттар чигаллаштириб юборди. Зиёлилар икки армияга бўлинди, гўёки лойиҳага тиш-тирноғи билан ёпишган Йўлдошев ва унинг ижодий жамоаси ҳамда экспертлар гуруҳини ташкил этган блогерлар ва мутахассислар гуруҳи. Айнан шу гуруҳ тармоқларда лойиҳанин эски жамоаси аъзоларини таҳқирлаш ва обрўсизлантириш кампаниясини бошлаб юборди. 

Ушбу мажлисда бўлган жамоа аъзолари ушбу баёнот ёлғонлигига уларда исбот бўла олувчи аудиоёзув борлигига ишора қилдилар, шундан сўнг жанжалга бошқа блогерлар аралашиб кетди. 

Блогерлардан ташкил топган экспертлар жамоаси

Ушбу лойиҳа китоб таржимаси, матн муҳаррирлиги борасида тажрибага эга мутахассисларни ўзида жамлаши лозим эди. Аммо экспертлар гуруҳида ҳеч қайси категорияга тушмайдиган “мутахассислар” талайгина, яъни Меҳринознинг ўз давраларидан йиғилган дугоналари ҳамда конфликтли вазиятда унга қалқон бўлиб бера оладиган блогерлар ташкил этади жамоани. Улардан бири – Хушнуд Худойбердиев. Эр-хотиннинг бир лойиҳада бирга фаолият юритишининг ўзи манфаатлар тўқнашуви эмасми? Тармоқда редакторларни талаётган, ичкаридаги гапни ташқарига олиб чиқдинг деган иддаони илгари сураётган ушбу “зиёлилар” ичларидаги шу муаммога нега эътибор қаратишмаган? Хушнуд ноширлик, таҳрир, таржимада қандай тажрибага эгаки, бу лойиҳага экспертлик қила олади? 

Меҳриноз менежментни бўлишдан аввал мана шу саволга жавоб бера олиши керак. Ўз турмуш ўртоғини экспертлар гуруҳига бош қилиб, қўпол хатога йўл қўйган одам кадр сиёсатини юритиши қанчалик адолатли, бу савол сизга, азиз муштарийлар. 

Тармоқлардаги баҳслар, жанжаллардан оқ мўйнага ўралган беғубор юз ортида анча-мунча қинғирликлар яширинганини одамлар сезиб, ҳақли ва ўринли саволлар бера бошлашди. Одамлар иккинчи томоннинг жавобини ҳануз эшитмади. Шундан сўнг экспертлар гуруҳи томонидан мажлис ўтказилди, у ерда қатнашган ва гувоҳлик берган фаоллар, лойиҳа ходимларининг айтишича, Хушнуд гўёки ўзини раҳбардай тутиб, жамоа ходимларини мажлисда ёзиб олинган аудиоовозларни тарқатмаслик билан таҳдид қилган. “Одоб-ахлоқ қоидаси” ишлаб чиқишни таклиф қилиб, ичкаридаги гапни ташқарига олиб чиққан ҳар қандай ходимни жазолашни таклиф қилган. Оддий экспертлар гуруҳи аъзоси учун ниҳоятда улкан ваколат эмасми бу? Ҳатто Алишер Садуллаевда ҳам бунча ваколат бўлмаса керак. Экспертлар фақат китоб сифатига экспертлик қилади деган баёнотлар ёлғонмиди?

Хушнуд унинг хотинига бўлган босимлар учун ҳар битта ходимдан “сўраб олиши”ни, хотини кеч 12 да уйга қайтаётганини, агар хотинига кимдир босим қилса, “кўтини йиртиши” ни айтиб таҳдид қила бошлаган. Мажлис бақир-чақирга айлангач Элдар Асанов ва бошқа зиёлилар уни елкасидан ушлаб ташқарига олиб чиқишган.

Мана сизлар ишонган зиёлилар, уларнинг зиё улашувчи лойиҳалари ва конфликларни “зиёли” каби ҳал қилиш методлари.

Ушбу лойиҳа халқ олдида ўз имиджини тут каби тўкиб бўлди, бунинг учун лойиҳани кутаётган зиёлилар Меҳриноз Аббосова ва унинг рафиқи Хушнудга раҳмат айтишлари керак. Меҳринознинг мансабга ва непотизмга ўчлиги бор экан, у бош бўлган ҳеч қайси лойиҳа кўкармайди. Тимур Эшметовнинг мажлисда айтган гапларида жон бор, бу зиёлилар билан бундай лойиҳани қилиб бўлмайди, пул, манфаат, обрў аралашган жойда ҳам маънан, ҳам молиявий қашшоқ зиёлилар бир-бирини ғажийди, бир танга устида бир-бирини қопади, таклиф берилганидек, Марказий банк тасарруфига ўтказилганда шунча гап-сўз бўлмасди балки. 

Лойиҳанинг тақдири қандай? 

Лойиҳа керакми? Албатта керак, халқ учун фойдали лойиҳа, аммо бу каби “зиёлилар” ва экспертлар гуруҳи қўлида қолган лойиҳанинг эртаси вой, сарфланган пуллар увол. Ушбу лойиҳадан томорқасига агат очган зиёлилар ҳар қанча бақириб-чиранмасин, бир нарса аниқ бўлди: Меҳриноз ва Хушнуд бу каби лойиҳаларга энг нолойиқ шахслар ва улар туфайли бу лойиҳа бор обрўсини тўкиб бўлди. Шунинг учун ҳам бу йил 20 млрд ўрнига 12 млрд ажратилди, ваҳоланли лойиҳа 2024-йил учун ваъда қилинган 50 та китобни ҳали халққа тақдим қилгани йўқ. Ўтган йилги ваъдалар бажарилмагани ҳолда бу йил учун ҳам яна шунча сўраш аҳмоқлик ва мантиқсизлик. 

Муаммони кадрларни йўқотиб ҳал қилиш эса менежментдан уқувсизликни билдиради. 2024-йил учун ваъда қилинган китоблар катта эҳтимол март ойида дунё юзини кўради. Балки Меҳриноз ўтган йил ваъда қилинган китоблар чиқмагани учун Хуршидга “қурбон эчки” тамғасини уриб, янги ўз гумашталаридан таркиб топган жамоа билан ўтган йилги китобларни тақдим қилиб, натижа қайд этганини ва ўз номини абадийлаштиришни режа қилгандир, бизга қоронғу, бироқ факт шуки, бугун кўплаб зиёлиларни “1000китоб” лойиҳаси жамоасидсги кабу гуруҳларга бўлиб юборгани учун у бош айбдор ва қилган қилмишлари учун халқ олдида жавоб бериши керак. 

Кирпи бу мавзуга нуқта қўймади. Кейинги тафтишда 1000китоб лойиҳасини сақлаб қолиш бўйича ўз таклифлари билан улашади. 

Хушнуд, Меҳриноз, Алишер триосига эса алоҳида тўхталади. 

Зиёлилар, Элтузни кузатишда давом этинг.

Тағин ўқинг
2 сентябр 2016
Таъзияни ТРТ давлат телеканали намойиш этди. «Ўзбек Президенти Ислом Каримов оламдан ўтди. Аллоҳ уни раҳматига олсин. Туркия Республикаси ўзбек ...
10 октябр 2016
Ёдномаларни шоир ва ёзувчилар битсин экан. Чунки уларнинг тафаккур доираси бошқаларникидан кўра кенгроқ бўлади. Шу кунларда марҳум президент Ислом ...
11 октябр 2019
Сиёсий таҳлилчи Анвар Назирнинг «Элтуз»га билдиришича, Тошкент қатлгоҳларида 1938 йилнинг 4 октябридан 8 октябрига қадар Туркистоннинг беш юздан зиёд ...
1 декабр 2024
Интерпол томонидан «фоҳишалик мақсадида инсон савдоси» жинояти учун қизил бюллетен билан қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси Туркиянинг Муғла вилояти Мармарис туманида ...
Блоглар
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...