Асосий мавзулар
15 март 2016

Туркия жаннат ва жаҳаннам орасида

rasm933
Ота турк кўчасидан 60 км нарида рус учоқлари аҳоли устига бомба ëғдирмоқда

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон камида 34 кишининг умрига нуқта қўйган Анқара портлашларидан сўнг «терроризмни тиз чўктириш»га ваъда берган бўлсада мамлакат беқарорлигича қолмоқда.

Ўтган ойда Анқарада ҳарбий карвонга ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлган эди.

rasm934
Суриялик бу аëл ўз ватанини фақат расмларда кўради

Бир тарафдан ПКК террорчи гуруҳи жангарилари иккинчи тарафдан мамалакатга миллиондан зиëд қочқинлар билан бирга Суриядан келган кўринмас ИШИД қўпорувчилари вазият таранглигини таъминламоқда.

Икки сайлов ўтган кейинги олти ой ичида Анқарада амалга оширилган уч ҳужум Туркияни бошқараëтган Адолат ва тараққиëт партиясининг сиëсий хатоси учун тўлов сифатида кўринмоқда.

Курорт мавсуми олдидан рус сайëхларидан мосуво бўлган ўрта ер денгизи оромгохларида эса юз минглаб суриялик қочқинлар муваққат қўним топган.

rasm928
Денгиз сохилидаги Силифка мавзеида суриялик қочқин болалар наргиз гулларини сотиб юришибди.

Денгиз сохилидаги Силифка мавзеида суриялик қочқин болалар наргиз гулларини сотиб юришибди.

Йўл бўйидаги белгида эса бу ернинг номи жаннат экани ëзилган. Сал нарида эса жаҳаннам деган жой бор экан. Жаннат ва жаҳаннам деб ëзилган лавҳ осилган йўлдан 60 километр наридаги Сурияда эса жанглар бормоқда.

Наргиз гулларини сотиб юрган Ҳалаблик бола учун Сурия жаҳаннам тимсоли. «Сурия жаҳаннам», дейди Рашид исми бу 12 яшар бола.

Рашид наргиз гулларини сотган пулини онасига обориб беришини айтади:

«Онам қайиқчига пул бериб денгиз орқали бизни европага жўнатмоқчи. Мен Сурияда жаҳаннамни кўрдим, лекин Туркия ҳам жаннат эмас экан. Онамнинг айтишича жаннат Германияда» дейди беқарор бўлгани тезроқ тарк этиш орзусида бўлган Рашид.

Абдужамил Дўстмуҳаммад

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 июн 2016
Ўзбекистон телеканалларида мамлакат иқтисодиётининг «қудрати», «имкониятлари», дунёда салкам энг ривожланган экани тўғрисида эшитсангиз ажабланманг. Чунки 20 йилдан ошдики, фақат ...
25 сентябр 2017
Улуғнор тумани раҳбарлари пахта режасини талабаларсиз энди қандай тўлдириш ҳақида қайғуришмоқда. 22 сентябрь куни андижонлик талабалар пахта йиғим-теримидан қайтишди. ...
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко Танака, Аяко Кобаяси ва ...
18 декабр 2022
Автобус кетиб бормоқда. Бирдан автобус ичида чироқ ўчади. Ғала ғовур. Вой свет ўчди. Батарея ҳам муздай. Қалбимиз бўлди куздай.
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...