Ўзбек фаррош йигит истанбуллик қизга жинсий тажовуз қилди
Ўтган жума куни Истанбулда ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун кунлик уй киралаган 19 яшар турк қизи ўша уйда фаррошлик қиладиган ўзбек йигит тарафидан зўрланди.
Туркиядаги Ҳуррият газетасининг ëзишича, Элнур. Б исмли Ўзбекистон фуқароси жинсий тажовузда айбланиб полиция тарафидан қўлга олинган ва у шу онда қамоқда маҳкамани кутмоқда.
Кадикўйдаги кунлик кира уйда рўй берган тажовуз
Университет талабаси бўлган Н.Т. Ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун Кадикўйдаги Буқа ҳайкали ëнидаги Чилак кўчасидаги уйлардан бирини 24 соатга ижарага олди.
Эрталабки соат 10 да уйга кириб келган Н. Т, соат 12 да ўзининг 3 та дўстини кутиш учун дастурхон ҳозирлади.
Квартирада ўз дўстини кутаëтган Н. Тнинг ëнига уйни супуриб-сидирадиган ҳизматкор Ўзбекистон фуқароси Элнур келиб “Мен сизга ëрдам берай, мен бу хонани супуришим керак” деган гап билан яқинлашади.
Турк полициясининг матбуотга айтишича, ўзбек йигит уйни ичдан қулфлаб қизни зўрлаган ва қочиб кетган.
Тажовуз ҳабарини олган Кадикўй полицияси кузатув камералари воситасида Ўзбекистон фуқароси Элнурни тезда қўлга олди.
Eltuz.com