Асосий мавзулар
17 июн 2016

Таниқли ëзувчи ва кино устаси Учқун Назаров оламдан ўтди

80- йиллар охирларида саҳна юзини кўрган «Ойна» драматик асари орқали прокурорларнинг арзанди ўғиллари қилаëттган жиноятларни фош қилган ëзувчи «коммунист бўлмасанг, хорижга чиқмайсан, унвон олмайсан» дейишганига қарамасдан коммунистик партияга аъзо бўлмаслик каби сокин исëнга ўз юрагида куч топа олган эди.

Эслатиб қўямиз, ўша пайтдаги аксар таниқли шоир ва ëзувчилар (Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Омон Матжон, Ўткир Ҳошимов…) комфирқа аъзоси эканидан фахрланиб асарлар ëзишган.
Ҳатто Абдулла Қаххор ўзини комфирқанинг “оддий аскари эмас, балки онгли аъзоси” бўлганини айтиб мақтанган бир даврда ижод қилган эди партиясиз марҳум Учқун Назаров.
Кейинчалик, коммунистларнинг бир думалаб “мустақиллик меъмори” айлангани эса Учқун Назаровнинг истехзосига сабаб бўлган эди: – Ўша пайтдаги коммунистлар нима бўлишди, бир юмалашди-ю, хозиргидек бўлиб қолишди.

Шунчалик тўнни ағдариб кийиб олиш осон экан, нега коммунист бўлишган? Агарда тузум яна ўзгарадиган бўлса, ҳозирги хайбаракаллачилар, ҳаётимизда фаровонлик деяётганлар яна бир айланиб, янги тузумга мослашиб олишади.

Мен буни сотқинлик деб биламан, дея таъкидлаган эди мархум. Романи немис тилига таржима қилиниб шуҳрат қозонган адиб носир, кинодраматург, кинорежиссер Тошкент театр ва рассомчилик институти режиссёрлик бўлимини битириб Қўқон шаҳридаги Ҳамза драма театрининг бош режиссёри, кейинчалик эса «Ўзбекфилм» киностудиясининг етакчи мутахассисларидан бўлиб фаолият кўрсатиб келди.
Кинорежиссёр ва ёзувчи Учқун Назаров ўзбек киноасарларининг йиллик муҳокамасига бағишланган анжуманда “халқ кундан кунга қашшоқлашиб бораётган, ахоли иложсизликдан оммавий равишда хорижга иш излаб чиқиб кетаетган даврда хадеб қўшиқ куйлашдан, ўйин-кулгини тасвирлашдан уялинг», деган, дадил фикрлар билан чиқа олган жасур ижодкор эди.

«Сурайё», « Бардош», «Жала ёмғир», «Шиддат» фильмларининг режиссёри, «Журъат», «Чаён йили», «Ойна» адабий асарларининг муаллифи Учқун Назаров 2005 йилда Би-Би-Си билан суҳбатда “Мен анжуманда айтган гапларимни жуда мухим деб ўйлайман. Бу азоблар, бу халқнинг уқубатини кўриш натижасида туғилган сўзлар эди. Бу уқубатларни кинематограф хеч ифода қилмаслик, қила олмаслик ва бу уқубатларга орқасини ўгириб олиш тенденцияларига қаршиман” дея таъкидлаган эди.

Айни суҳбатда Назаров ўзбек ëзувчиларининг амал ва имтиëз илинжида фалаж бўлганлигини ҳам таъкидлаган эди: «Зиёлилар ҳозир имтиёз қидириш билан овора. Ўша газеталарда, телевидениеда хозирги системани мақтаса, маълум имтиёз олармиканман, президент аппаратига чақиришармикан, министр лавозимини беришармикан, мен ҳам мошинада юрармиканман деган мақсадларга ўтиб қолди зиёлиларимиз.
Ёзувчиларни, шоирларни миллатнинг виждони дейишарди. Ҳозир уларни миллатнинг виждони деб бўлмайди. Илиқ жой қидириб қолди ижодкорларимиз.
Ёғли, қорин тўйдирадиган жой, баланд мансабга эришиш йўлларини қидиришяпти.

Ёзувчининг ёзувчи деб аталишидан баланд унвон йўқ. Агар ёзувчи ўз олдидаги масъулиятини ҳис этмаса, жамиятимиз ўша ботқоққа чўкаверади, чўкаверади, чўкаверади, дея ëзғирган эди мархум ижодкор.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 феврал 2021
26 февраль куни тузилажак «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал- демократик партияси ташаббускори, иқтисод фанлари доктори Хидирназар Аллақулов уйидан куч ишлатар ...
21 май 2020
Тошкент шаҳри марказий маданият марказининг камида 7 нафар ходими карантин даврида ишдан бўшатилди.  Марказ администратори Шуҳрат Тоҳиров ходимлар, жумладан, ...
2 июл 2018
Июлдан бошлаб Ўзбекистонда ароқ қимматлади. ЎзА хабарида бунга президент Мирзиёевнинг спортга оид 5 мартда чиқарилган қарори сабаб бўлгани айтилмоқда. ...
14 март 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...